UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03Муҳаммад Жумаев Душанбе "Катта дубулға" турнирида бронза медалини қўлга киритди 0 18:52АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди 0 18:30Мана сизга «театр!» Гарсия Хейнини допинг эвазига таслим этдими?! (Мутолаа учун) 0 18:05Федор Емельяненко ҳам ўзини боксда синаб кўрмоқчи 0 17:40Дмитрий Бивол Саудия Арабистонида бошқа рақибга қарши жанг қилади 0 17:17Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо... 0 16:45Яна бир ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қиладиган бўлди 0 16:16Гулруҳбегим Тоҳиржонова Ўзбекистон тарихида Халқаро уста мақомини қўлга киритган илк аёл шахматчига айланди 0 15:40"Мен ортга қарамайман". Оливейра Гамротнинг чорловига жавоб қайтарди 0 15:21"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти 0 14:44Абдумалик Халоков устозига қимматбаҳо автомобил совға қилди + ВИДЕО 0 14:20"Бойсун баҳори" фестивали доирасида ўтказилган кураш мусобақаси ғолибига "Onix" автомобили топширилди + ФОТО 0 13:55UFC 301 турнири иштирокчилари вазн ўлчаш маросимида қатнашди. Бир нафар жангчининг соғлиғида жиддий муаммолар юзага келди ва... 0 13:28"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар... 0 13:05Бугун боксчимиз Шоҳжаҳон Абдуллаев Испанияда рингга кўтарилади 0

24 авг 17:23
Янгиликлар

Кураш, Стол тенниси

Мингбулоқда белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди + ФОТО

21-24 август кунлари Наманган вилояти Мингбулоқ туманидаги болалар-ўсмирлар спорт мактабида белбоғли кураш бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Ўзбекистон чемпионати беллашувлари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясининг йиллик-тақвим режасидаги мазкур мамлакат чемпионати баҳсларида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан 400 нафарга яқин полвонлар иштирок этишди.

Юқори савияда ташкил этилган ушбу чемпионатда эркаклар белбоғли курашнинг эркин ва классик йўналишларида 8 тадан вазн тоифасида, хотин-қизлар эса эркин йўналишда 5 та вазн тоифасида ғолиблик учун кураш тушишди. Қўйдаги спортчилар эса ўз вазн тоифаларида мамлакат чемпионлигини қўлга киритишди. 

Эркаклар (белбоғли йўналиш)

57 кг. Нодирбек Абдумаликов (Фарғона). 62 кг. Шохруҳ Зокиров (Тошкент в.). 68 кг. Ойбек Султонов (Андижон). 75 кг. Нусратбек Султонбоев (Андижон). 82 кг. Ҳусниддин Рўзиев (Андижон). 90 кг. Шохжаҳон Ортиқов (Тошкент в.). 100 кг. Нодирбек Аҳатжонов (Тошкент ш.). +100 кг. Бахтиёр Жумабоев (Сирдарё).

Аёллар (белбоғли курашнинг эркин йўналиши)

52 кг. Фотима Турсунбоева (Наманган). 58 кг. Бийбигаохар Полатбаева (Тошкент в.). 66 кг. Уллижон Давлетова (Хоразм). 76 кг. Фелура Эргашева (Қашқадарё). +76 кг. Рахима Йўлдошева (Хоразм).

Эркаклар (эркин йўналиш)

57 кг. Ҳусанбой Носиров (Андижон). 62 кг. Жаҳонгир Ҳайитов (Наманган). 68 кг.Анваржон Қутбиддинов (Наманган). 75кг. Холмирза Ҳасанбоев (Тошкент в.). 82 кг. Оғабек Аматбоев (ЎзДЖТСУ). 90 кг. Ойбек Муҳаммедов (Фарғона). 100 кг. Обидали Мавлонов (Фарғона). +100 кг. Ислом Носиров (Сирдарё).

Ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди. Шу ўринда таъкидлаш лозим, ушбу мусобақада ғолибликни қўлга киритган спортчилар сентябрь ойида белбоғли кураш бўйича Наманган шаҳрида бўлиб ўтадиган  жаҳон чемпионатида иштирок этиш йўлланмасига эга бўлишди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг