UZ

Сўнгги янгиликлар

18:34Синнер дербида Сонегодан устун келди 0 18:10Саккари Стивенснинг еттита ғалабали сериясига чек қўйди 0 17:45Конор Макгрегор яккакураш лигаси хўжайинига айланди 0 17:25Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 17:02Тахмина Икромова Тошкентдаги Жаҳон кубогида совриндор бўлди 0 16:40Циципас "Мастерс" иккинчи даврасида 118-ракеткага ютқазиб қўйди 0 16:16ТАВСИЯ ҚИЛАМИЗ: Дунёнинг энг яхши боксчиси Теренс Кроуфорднинг трaгедияга бой болалик ҳикояси 0 15:48"Атлетико" мухлислари рақиб футболчисини "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса... 0 15:25Холлоуэй Топурия билан 66 минг мухлис сиғадиган аренада жанг қилмоқчи 0 15:01Дунёнинг биринчи ракеткаси Mutua Madrid Open 1/8 финалида 0 14:40Жошуа Фьюри-Усик жанги учун тахминини айтди 0 14:19Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин 0 13:55Йўғе?! Райан Гарсия Энтони Жошуа билан жанг қилиш истагида 0 13:29Медведевнинг Мадрид "Мастерс"даги юриши бошланди 0 13:05UFC: "Ўзбекистон, сенда ғолиб бор" 0

10 май 21:14
Янгиликлар

Оғир атлетика

Мирҳосил Мирзабоев жаҳон чемпионатида 3 та кумуш медални қўлга киритди + ФОТО

Грециянинг Ираклион шаҳрида 10 кун давом этган оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз ниҳоясига етди.

Мусобақа эркаклар ўртасида +109 кг вазн тоифаси вакилларининг чиқишлари билан якунланди. Энг оғир вазн тоифасида юртимиз шарафини Мирҳосил Мирзабоев ҳимоя қилди. Кутилганидек, ҳар икки машқда ҳам олтин медаль учун ҳамюртимизга эронлик Али Ризо рақобатчи бўлди.

Даст кўтариш машқида Мирҳосил Мирзабоев 176 кг натижа билан кичик кумуш медалга сазовор бўлди. У дастлаб 165 кг, иккинчи уринишида эса 170 кг тошни осонлик билан кўтарди. Сўнгги уринишда Мирзабоев бироз қийналган бўлса-да, 176 кг оғирликни ҳам ўзига бўйсундиришга муваффақ бўлди.

Бироқ, эронлик Али Ризо 166, 171 ва 177 кг оғирликни забт этди ва кичик олтин медални қўлга киритди. Мирҳосил эса кумуш билан чекланишга мажбур бўлди.

Силтаб кўтариш машқида дастлаб 201 кг, 207 кг ва 212кг тошни кўтаришни уддалаган Мирҳосил баҳс якунланишидан олдин камида кумуш медални нақд қилиб қўйди.

Эронлик атлет биринчи уринишдаёқ 215 кг натижа қайд этиб олтин эгасига айланди, учинчи уринишда 239 кг оғирликни ўзига бўйсиндиршан Али Ризо ёшлар ўртасида янги жаҳон рекордини ўрнатди. Туркманистонлик Атажан Дайиев (208 кг) кучли учликни якунлаб берди.

Иккикурашда кутилганидек эронлик Али Ризода(416кг) олтин, Мирзосил 388 кг билан кумуш ва даст кўтаришдаги заҳира эвазига украиналик Боҳдан Тарненко 374 кг билан бронза медаль соҳибига айланди.

Шу тариқа, Мирҳосил Мирзабаев терма жамоамизга сўнгги (3 та кумуш) медалларни тақдим этди.

Ёшлар ўртасида Жаҳон чемпионати. Эркаклар +109 кг

1. Али Ризо Юсуф (Эрон) – 416 (177+239) кг

2. Мирҳосил Мирзабоев (Ўзбекистон) – 388 (176+212) кг

3. Боҳдан Тараненко (Украина) – 374 (167+207) кг

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг