UZ

Сўнгги янгиликлар

19:52Тошкент туманида "Keles Open" халқаро мусобақаси ўтказилди 0 19:31ОАВ ходимлари орасидан мерганлар аниқланди 0 19:10Эрон 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок эта олмаслиги мумкин 0 18:49WTA рейтингидаги 6 нафар теннис маликамиздан фақат бири кўтарилди 0 18:28Бадиий гимнастикачиларимиз Жаҳон чемпионатида шоҳсупага кўтарилишди 0 18:07Турки Ал аш-Шайх энди футболга ҳам сармоя киритмоқчи, у Англия клубини сотиб олиш ҳақида ўйламоқда 0 17:46Исландиялик иқтидор "Рома"ни қизиқтирмоқда 0 17:25Нурсултон Рўзибоевнинг жанги қайси вазнда ўтказилади? 0 17:04Кирсти Ковентри расман ХОҚ президенти лавозимига киришди 0 16:43Билол Муҳаммад: "Махачев Маддаленани кураши орқали енгиши мумкин" 0 16:22"Суонси" собиқ устози аэропортда ишламоқда + ФОТО 0 16:01ATP рейтинги. Медведев Топ-10`га қайтди, икки етакчимиз кўтарилди, қолганларда "минус" 0 15:40"Olympic" спорт клуби томонидан кураш бўйича очиқ чемпионат ташкил этилди 0 15:19UzChess Cup. Бешинчи тур жуфтликлари ва турнир жадваллари билан танишинг 0 14:58"Челси" Коло Муани борасида ПСЖ билан музокараларни бошлади 0

05 апр 13:08
Янгиликлар

Бошқалар

Миша Ге 2018 йилги Олимпиада лицензиясини қўлга киритди

Теглар :  Олимпиада-2018
Фигурали учиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Миша Ге 2018 йилги қишки Олимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритди.

Хабар бериб ўтганимиздек, Миша ўтган хафтада Финляндиянинг Хельсинки шаҳри мезбонлик қилган фигурали учиш бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этди. Қисқа дастурда 16, эркин дастурда 10-ўринни эгаллаган ҳамюртимиз, икки йўналиш натижасига кўра жаҳон чемпионатини       12 –ўринда якунланди. Ушбу натижаси эвазига Миша Ге Олимпия ўйинларининг лицензиясига эга бўлди. 

Жаҳон чемпионатида эркаклар ўртасидаги баҳсларда кутилганидек япониялик Юдзуру Ханю олтин медалга сазовор бўлди. Икки карра жаҳон чемпиони испаниялик Хавьер Фернандес эса 2013 йилдан бери илк бор медалсиз қолди. Эътиборга молик жиҳати шундаки, фигурали учиш бўйича жаҳон чемпионатлари тарихида илк бор барча медалларни Осиёлик спортчилар қўлга киритишди. Япониялик Шома Уно кумуш, хитойлик Боян Цзинь эса бронза медали билан тақдирланди. 

Куни кеча Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига Халқаро қишки спорт турлари Иттифоқидан Миша Генинг Олимпия ўйинларига расман лицензия қўлга киритганлигини тасдиқловчи хужжат етиб келди. Ўз навбатида Миллий олимпия қўмитаси фигурали учиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Миша Гени Олимпия ўйинлари лицензияси билан муборакбод этади ва унга дунёнинг энг йирик спорт фестивалида омад ва зафарлар тилаб қолади. 

Маълумот учун, XXIII қишки Олимпия ўйинлари 2018 йилнинг 9-25 февраль кунлари Корея Республикасининг Пьёнгчан шаҳрида бўлиб ўтади. Унда дунёнинг 90 та мамлакатидан 2 500 дан зиёд спортчилар иштирок этиши кутилмоқда. Мусобақада спортнинг 7та тури бўйича 98 та медаллар жамланмаси ўйналади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг