UZ

Сўнгги янгиликлар

21:40Ҳасанбой Дўсматовда ғалаба, Холдаров эса... 0 19:16Фьюри Усик билан жанг режаси ҳақида гапирди 0 18:55Стерлинг реваншда О'Мэллини мағлуб этишига ишонмоқда 0 18:34Саудия клублари АПЛнинг 4 юлдузини нишонга олмоқда 0 18:13Колби Ковингтон Чарльз Оливейрани жангга чорлади 0 17:52Алжамэйн Стерлинг Мовсар Евлоевнинг "вызов"ига "ответ" қилди 0 17:31"Ролан Гаррос" wild card соҳиблари маълум бўлди 0 17:10ОКМК кеча тарихий ғалабага эришибди 0 16:50UFC чемпиони Лигани гонорар масаласида жиддий танқид қилди 0 16:29Дунёнинг иккинчи ракеткаси "Ролан Гаррос"ни ўтказиб юбориши мумкин 0 16:08Дана Уайт сентябрь ойида мухлисларни катта воқелик кутиб турганини эълон қилди 0 15:47"Реал" Ла Лигада 34 йиллик рекордни янгилади 0 15:26Илия Топурия жанг қачон деган саволга жавоб берди 0 15:05Гилберт Бёрнс Рўзибоевни мағлуб этган Бакли билан жанг қилишга рози бўлди 0 14:44Дунёнинг бешинчи ракеткаси ҳам 1/4 финалга чиқди 0

27 янв 15:30
Янгиликлар

Қишки спорт турлари

Миша Ге “Тўрт қитъа кубоги”даги иштирокини якунлади

Тўрт кун давомида Хитой Тайпейида ўтказилган фигурали учиш бўйича "Тўрт қитъа кубоги" турнири якунланди.
Ушбу турнирда тўрт қитъа: Африка, Америка, Осиё ва Австралия/Океания минтақаларидан спортчилар иштирок этдилар. Мусобақа кўпгина спортчилар учун қишқи Олимпия ўйинлари олдидан сўнгги тайёргарлик босқичи вазифасини ўтаб берди.

Унда иштирок этган ҳамюртимиз Миша Ге 25 январь куни қисқа дастурда чиқиш қилиб 8-ўринни эгаллагани хақида хабар бергандик. Бугун Миша энди эркин дастурда ўз омадини синаб кўрди.

Дастур якунига кўра Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси 7-ўринни эгаллади. Аммо ундан юқорида турган спортчилар бугун эркин дастурда бироз муваффақиятсиз иштирок этишгани сабаб, Миша Ге умумий ҳисобда турнирни ўттиз нафар спортчи орасида 6-ўринда якунлади.  

Маълумот учун, Миша Ге Хитой Тайпейидан тўғри АҚШга парвоз қилади ва Олимпия ўйинлари олдидан сўнгги ўқув-машғулот йиғинларини океан ортида ўтказади. 11 февраль куни у Лос-Анжелесдан тўғри Пхёнчханга учади.

Эслатиб ўтамиз, XXIII қишки Олимпия ўйинлари 9-25 февраль кунлари Корея Республикасининг Пёнгчанг шаҳрида бўлиб ўтади. Унда икки нафар спортчимиз Миша Ге (фигурали учиш) ва Комил Тўхтаев (тоғ чанғиси)лар юртимиз шарафини ҳимоя қилишади.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг