27 май 17:08
Янгиликлар
Бокс/ММА
Мишель Перейра Хамзат Чимаевга "вызов" ташлади
Бразилиялик UFC жангчиси Мишель Перейра навбатдаги рақиби ҳақида гапирди.
Аввалроқ, у америкалик Хорхе Масвидаль ва Нейт Диазни жангга чорлаган эди. Эндиликда Перейра швециялик Хамзат Чимаев билан ҳам жанг қилмоқчи эканлигига шама қилди.
"Воқеалар бутунлай тескари содир бўлаётганга ўхшайди. Агар у ҳозир мен билан жанг қилишни истамаса, муаммо йўқ. Эртами-кеч уни енгаман. Нейт Диаз билан ҳам жанг қилмоқчиман. Чунки биз бир нечта шапалоқ алмашишимиз ва томошабинларни хурсанд қилишимиз мумкин.
Мен дивизиондаги бошқа жангчиларга эргашмайман. Гильберт Бернс, Камару Усман, Колби Ковингтон ва Хамзат Чимаевни биламан. Айтганча, агар Чимаевга рақиб керак бўлса, мен бўшман", - деди Перейра.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар