UZ

Сўнгги янгиликлар

19:42Украина терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби аниқ 0 19:21Майк Тайсон: "Ҳеч қандай сценарий йўқ, шунчаки Жейк Полни нокаут қиламан" 0 19:00Том Аспиналл камарини ўз уйидаги турнирда ҳимоя қилади 0 18:39"Ян билан жангимиз ғолиби чемпионлик учун октагонга чиқиши керак" - Вера 0 18:18ЎФА тасдиқлади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Янги Зеландияга қарши ўйнайди 0 17:57"Мен у учун жуда йириклик қиламан" - Масвидаль Конор Макгрегор ҳақида 0 17:36Александр Усик 40 ёшгача жанг қилмоқчи 0 17:15Тарихда илк бор "Мастерс" 1/2 финалида икки чилилик ўйнайди 0 16:54Тонали – АПЛда мавсумнинг энг омадсиз трансфери 0 16:33Саудиядагилар Бивол-Бетербиев жангини қачон ўтказмоқчи? 0 16:12Кубаро Ҳакимова яна Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! 0 15:51Ибрагимович Усикка қарши жанг қиладиган Фьюрига маслаҳат берди 0 15:30Тьяго Алькантара Каталонияга қайтиши мумкин 0 15:09Расман! Пэдди Пимблетт ўз юртида UFC фахрийси билан жанг қилади + ПОСТЕР 0 14:48Рим "Мастерс". Хуберт Гуркач ярим финал остонасида тўхтатилди 0

09 май 09:26
Янгиликлар

Тадбирлар

Мўғулистон МОҚ Президенти Ўзбекистон МОҚқа ташриф буюрди

Мўғулистон МОҚ Президенти Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида меҳмон бўлди

Хабарингиз бор, Тошкент шаҳрида RADOCA (Марказий Осиё минтақавий антидопинг ташкилоти)нинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Шу муносабат билан Мўғулистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти Загдсурен Демчигджав ҳам айни пайтда юртимизда меҳмон бўлиб турибди. 

Мартабали меҳмон Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида ҳам ташриф буюрди ва ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди. МОҚда Загдсурен Демчигджавни Бош котиб Жасур Матчанов кутиб олди.

Учрашув давомида Мўғулистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти Ўзбекистонда спорт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва бу борада йўлга қўйилган тизимдан ўрганадиган жиҳатлар кўп эканлигини таъкидлаб ўтди.

«Қабул учун қимматли вақтингизни ажратганингизга миннатдорчилик билдираман. Айни пайтда ўзбек спортида улкан ислоҳотлар амалга оширилаётганидан ва бу ўз навбатида давлат томонидан қўллаб-қувватланаётганидан хабаримиз бор. Сизга маълумки, Мўғулистонда спорт курашлари, бокс ва дзюдо спорт турлари ривожланган. Аммо, барибир Олимпия ўйинларида Ўзбекистоннинг қайд этган натижаларига ҳавас қиламиз. Олимпия ҳаракати ривожи йўлида сиз билан ҳамкорлик қилишни истаймиз. Спорт соҳасида Ўзбекистондан ўрганадиган жиҳатларимиз кўп. Яқиндан ҳамкорлик қилиш, алоқаларни мустаҳкамлаш биз учун катта шараф бўлган бўларди», – Мўғулистон МОҚ раҳбари.

Шунингдек, меҳмон Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси вакилларини Улан-Батор шаҳрига таклиф қилди ва ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида меморандум имзолаш истаги бор эканлигини маълум қилди.

Ўз навбатида Жасур Матчанов меҳмонга юртимизда давлат томонидан спортга қаратилаётган эътибор, шарт-шароитлар, спортни янада ривожлантириш йўлида ишлаб чиқилган стратегия ҳақида гапириб берди.

«Ўзбекистонда спорт соҳаси тубдан ислоҳ қилинмоқда. Аҳолини қизиқтириш учун спортга оид ҳар бир тадбирни байрамдек ўтишини таъминлашга ҳаракат қиляпмиз. Спортни нафақат пойтахтда, балки, вилоятларда ҳам ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратганмиз. Айни пайтда янги номларни кашф этиш ва иқтидорли спортчиларни саралаб олиш мақсадида жамоавий беллашувлар ҳам ташкил этилган. Бу борада тузган режаларимиз ва стратегиямиз ҳукумат томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Лойиҳаларни амалга оширишда бу муҳим омил ҳисобланади. Биз меҳмонларни қабул қилишдан доимо хурсанд бўламиз ва ҳамкорлик қилиш учун доим тайёрмиз», – деди Жасур Матчанов.

Учрашув якунида Жасур Матчанов анъанага мувофиқ Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси номидан жаноб Загдсурен Демчигджавга эсдалик совғасини тақдим этди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг