UZ

Сўнгги янгиликлар

19:45Али Абдель-Азиз Ислам Махачев - Дастин Порье жанги учун ўз тахминини билдирди 0 19:20UFC 304 турнирининг асосий кардидан ўрин олган илк жанг маълум бўлди 0 18:52Расман. UFC Абусупьян Магомедовнинг навбатдаги жангини эълон қилди + ПОСТЕР 0 18:25"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти 0 18:00Таэквондо терма жамоамиз Осиё чемпионати олдидан сўнгги ўқув-машғулот йиғинини бошлади + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 17:39Арина Соболенко Мадриддаги турнир антирекордини ўрнатди 0 17:14Оливейра Макгрегор ва Чендлер тўқнашуви учун захира жангчиси бўлмоқчи 0 16:40"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади 0 16:16Эдди Хирн: "Агар Канело вазн ўлчаш маросимида Де Ла Хойяни бир нарса қилиб қўйса, ҳайрон қолмайман" 0 15:45Матеуш Гамрот Чарльз Оливейра билан жанг қилмоқчи 0 15:16Порье Махачев билан жангдан сўнг фаолиятини якунлаши мумкин 0 14:44Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими? 0 14:16Петр Ян қачон Вера билан жангга тайёр бўлишини айтди 0 13:38Энди Маррей "Ролан Гаррос" учун рўйхатдан ўтди 0 13:13Ислам Махачев UFC 302 турнири постерига муносабат билдирди 0

23 апр 10:27
Янгиликлар

Дзюдо

Мўғулистонга мағлуб бўлдик, энди Осиё чемпионатининг бронза медали учун курашамиз

Айни дақиқаларда Гонконг давлати мезбонлик қилаётган дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионатининг жамоавий беллашувлари бўлиб ўтмоқда.

Илиас Илиадис мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси 1/4 финалда туркманистонлик дзюдочиларни 4:1 ҳисобида мағлуб этганди. Афсуски, ҳозиргина якунига етган 1/2 финалда ҳамюртларимиз Мўғулистон терма жамоасига 3:4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди. 

Шаҳрам Аҳадов, Шоҳиста Назарова, Алишер Юсупов рақибларини мағлуб этишди. Рината Илматова, Нурбек Муртазоев ва Шукуржон Аминова рақибларига ютқазишди. Ҳисоб 3:3 кўринишига келди. Ғолиб номини аниқлаб бериш учун қуръа ташланди. Қуръа -57 кг вазнни чиқарди. Шукуржон Аминова яна ўша мўғул рақибасига ютқазди. 

Шу тариқа, Мўғулистони терма жамоаси 4:3 ҳисобида ғалаба қозониб, Осиё чемпионатининг финалига йўл олди. Финалдаги рақиб - Япония! Ўзбекистон терма жамоаси эса кечки дастурда Корея Республикаси дзюдочиларига қарши бронза медали учун татамига чиқади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг