UZ

Сўнгги янгиликлар

06:45Бугун Баҳодир Жалолов ва 10 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0

16 апр 19:13
Янгиликлар

Теннис

Монте-Карло. Зверев - Синнер ўртасидаги ярим финал чиптаси учун кечган баҳс 3 соат давом этди

Монте-Карлода бўлиб ўтаётган мавсумнинг навбатдаги "Мастерс" турнири ўзининг қизғин палласига кириб улгурди.

Жаҳоннинг учинчи ракеткаси, германиялик Александр Зверев турнирнинг чорак финалида АТР рейтингида 12-ўринни эгаллаб турган италичлик Янник Синнерга қарши баҳс олиб борди. 

3 соату 5 дақиқа давом этган учрашувда Зверев рақибини 5/7, 6/3, 7/6 ҳисобида мағлуб этиб, турнирнинг ярим финалига йўл олди. Ўйин давомида Александр 5 та эйс, 6 та қўш хато ва 5 та брейк қайд этган бўлса, Янник 3 та эйс, 5 та брейк қайд этиб, 3 бор қўш хатога йўл қўйди. Спортчиларнинг ўзаро учрашувларида ҳамон германиялик теннисчи олдинда, 3:1. 

Зверев Rolex Monte-Carlo Masters турнирининг ярим финалида Стефанос Циципасга қарши баҳс олиб боради. 

Эслатиб ўтамиз, Стефанос Циципас турнирнинг амалдаги ғолиби ҳисобланади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг