UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

05 сен 08:08
Янгиликлар

Бошқалар

МОҚ бодибилдингчиларни 5 000 АҚШ доллари билан рағбатлантиради

Ўзбекистон миллий олимпия қўмитасида юртимиз довруғини юксакларга кўтараётган бир қатор бодибилдингчиларимиз меҳмон бўлишди.

Улар билан МОҚ Президенти Умид Аҳмаджонов ва Бош котиб Жасур Матчановлар учрашишди. Учрашувда икки карра жаҳон чемпиони, «Арнольд Классик-2018» мусобақаси ғолиби Михаил Волинкин, жаҳон чемпиони, Европа чемпионатида мутлоқ ғолибликка эришган Александр Сахаров, аёллар ўртасида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган Богатир Людмилалар иштирок этишди.

«Сиз бизнинг фаҳримизсиз», – деб сўз бошлади МОҚ раҳбари. «Миллий олимпия қўмитаси сизларни қўллаб-қувватлашга доимо тайёр. Мусобақалар сонини кўпайтириб, бодибилдингни янада ривожлантирамиз. Юртимиз байроғини кўкларга кўтараётганингиз учун сизларга миннатдорчилик билдирамиз», – деди Умид Аҳмаджонов.

Ўз навбатида спортчилар кўрсатилаётган эътибордан мамнун эканлигини, билдирилаётган ишончни оқлашларини маълум қилишди.

Учрашув якунида Умид Аҳмаджонов спортчиларга эсдалик совғаларини топширди. Сўнгра уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар бир спортчи учун 5 000 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти тақдим этилишини айтиб ўтди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг