UZ

Сўнгги янгиликлар

21:40Ҳасанбой Дўсматовда ғалаба, Холдаров эса... 0 19:16Фьюри Усик билан жанг режаси ҳақида гапирди 0 18:55Стерлинг реваншда О'Мэллини мағлуб этишига ишонмоқда 0 18:34Саудия клублари АПЛнинг 4 юлдузини нишонга олмоқда 0 18:13Колби Ковингтон Чарльз Оливейрани жангга чорлади 0 17:52Алжамэйн Стерлинг Мовсар Евлоевнинг "вызов"ига "ответ" қилди 0 17:31"Ролан Гаррос" wild card соҳиблари маълум бўлди 0 17:10ОКМК кеча тарихий ғалабага эришибди 0 16:50UFC чемпиони Лигани гонорар масаласида жиддий танқид қилди 0 16:29Дунёнинг иккинчи ракеткаси "Ролан Гаррос"ни ўтказиб юбориши мумкин 0 16:08Дана Уайт сентябрь ойида мухлисларни катта воқелик кутиб турганини эълон қилди 0 15:47"Реал" Ла Лигада 34 йиллик рекордни янгилади 0 15:26Илия Топурия жанг қачон деган саволга жавоб берди 0 15:05Гилберт Бёрнс Рўзибоевни мағлуб этган Бакли билан жанг қилишга рози бўлди 0 14:44Дунёнинг бешинчи ракеткаси ҳам 1/4 финалга чиқди 0

06 окт 07:26
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари

МОҚ Бош котиби Буэнос-Айресда «Olympism in action» форумида иштирок этди

Аргентинада ўсмирлар ўртасидаги III ёзги Олимпия ўйинлари бошланишига оз фурсат қолди.

Нуфузли мусобақа олдидан бир қатор расмий тадбирлар бўлиб ўтмоқда. 5-6 октябрь кунлари «Olympism in action» («Олимпизм ҳаракатда») форуми ташкил қилинди. Унда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов ҳам иштирок этди.

МОҚ Бош котиби ушбу форум давомида Осиё Олимпия Кенгаши ва Миллий олимпия қўмиталари ассоциацияси президенти Шайх Аҳмад ал Фаҳад ал Сабах билан учрашув ўтказди. Томонлар учрашувда 2030 йилги Осиё ўйинларини Ўзбекистонда ўтказиш масаласини муҳокама қилишди. Ўз навбатида ал Сабах яқин вақт ичида Ўзбекистонга ташриф буюриб, бу мавзу бўйича алоҳида учрашув ташкил қилиниши бўйича келишувга эришилди.

Шунингдек, Жасур Матчанов Халқаро Олимпия қўмитаси Президенти Томас Бах билан ҳам учрашди. Учрашув давомида Ўзбекистоннинг ХОҚ форумларига, нуфузли тадбирларига мезбонлик қилиш имкониятлари ҳам кўриб чиқилди.

Форум дастуридан яна бир қатор масалалар ўрин олган. Жумладан, олимпизм қадриятлари ва уларнинг нафақат халқаро, балки миллий ва глобал миқёсдаги ўрни ҳақида, шунингдек, допинг масалалари, ўсмирлар Олимпия ўйинларининг ташкилий масалалари борасида ҳам фикр алмашилди.

Ушбу форум шубҳасиз спорт ташкилотлари вакиллари учун янги ғоялар ва лойиҳалар бўйича фикр алмашиш учун ҳақиқий тажриба майдони бўлиб хизмат қилмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг