UZ

Сўнгги янгиликлар

13:58"Ман Сити" ва МЮ Англия суперкубоги соврини учун қачон ўйнайди? 0 13:36Расман! Дана Уайт яна бир қизиқарли жангни эълон қилди 0 13:1520 ёшли теннисчи ўз юртида биринчи титулини қўлга киритди 0 12:53Шаҳрам Ғиёсов Кроуфорднинг Мадримовдан ягона устун жиҳатини айтди 0 12:31ОЧЛ. "Ал Айн" биринчи ва охирги чемпион 0 12:10European Cup 2024. Бугун 9 нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз 0 11:48Каспер Рууд - учинчи бор Geneva Open ғолиби! 0 11:29Акбар Жўраев ва Ригина Адашбаева Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмасига эга чиқишди 0 11:27Жаҳон чемпионатида сенсация - амалдаги чемпион Канада финалга чиқа олмади! 0 11:06Футзал. Бугун Жаҳон чемпионатига қуръа ташланади 0 10:45"Тарих яратиш учун!". Исроил Мадримов Кроуфорд билан жангга тайёрланиш учун АҚШга йўл олди (ФОТО) 0 10:39Камару Усман Дастин Порьенинг Ислам Махачевдан устун жиҳатини айтди 0 10:28Киз - Страсбург турнири чемпиони! 0 09:56Исроил Мадримов: «Вақти келди» 0 09:35Мбаппе ПСЖдаги сўнгги ўйинида Франция кубогини қўлга киритди! 0

30 май 19:59
Янгиликлар

Бошқалар

МОҚ Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан ҳамкорликда навбатдаги видеоселекторни ўтказди

Бугун, 30 май куни спорт масалаларига бағишланган видеоселектор ташкил қилинди.

Уни Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакром Исроилов олиб борди. Видеоселекторда Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги мутасаддилари, Жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари раҳбарлари, Олимпия захиралари коллежлари директорлари ва спорт федерациялари раҳбарлари иштирок этишди.

Бундан бир муддат олдин Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги мутасаддиларидан ташкил топган ишчи гуруҳ вилоятларда бўлиб, болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, Олимпия захиралари коллежларидаги ҳолатни ўрганиб қайтганди. Ушбу ўрганиш мобайнида спорт муассасаларида кўплаб камчиликлар қайд этилганди.


БЎСМ ва ОЗКлар замон талаблари даражасида эмаслиги, камчиликларни бартараф этиш имконияти бор бўлсада, тегишли чоралар кўрилмаганлиги, ўз ҳолича ташлаб қўйилгани маълум қилинди. Сузиш ҳавзалари ва машғулот залларидаги камчиликлардан тортиб, спорт коллежларида ўқув китоблари етишмаслиги масалаларигача вазир томонидан бирма-бир қайд этиб ўтилди.

Айни пайтда терма жамоаларимиз учун асосий база ҳисобланган Олимпия захиралари коллежида фаолият олиб бораётган мураббий ва ўқитувчиларни қайта аттестациядан ўтказиш лозимлиги ҳам таъкидланди. Болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари раҳбарларига эса имкониятдан келиб чиққан ҳолда (шарт-шароитлар, мураббийлар ва болаларнинг қизиқишлари) спорт секциялари ташкил қилиш кўрсатмаси берилди.

Шунингдек, ҳужжатлар билан ишлаш, жойларда оммавий спорт тадбирларини ташкил этиш бўйича ишларни ҳам тўғри йўлга қўйиб олиш кераклиги таъкидланди ҳамда вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси мутасаддиларидан тегишли таклифлар олинди.

Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов сўзга чиқар экан, вилоятларда фаолият олиб бораётган спорт федерацияларида кадрлар масаласига алоҳида эътибор қаратиш лозимлигига алоҳида тўхталиб ўтди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг