UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 0 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0

22 ноя 15:29
Янгиликлар

Бокс/ММА, Бошқалар, Олимпия ўйинлари, Осиё ўйинлари

МОҚ Олимпиада лицензиясини қўлга киритган ўзбекистонлик спортчиларга қанча пул берилишини маълум қилди

Хабарингиз бор, Миллий олимпия қўмитаси Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обрўсини ошириш, спортчиларимизнинг халқаро мусобақаларда муваффақиятли иштирок этишлари йўлида бир қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Хабарингиз бор, Миллий олимпия қўмитаси Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузини ошириш, спортчиларимизнинг халқаро мусобақаларда муваффақиятли иштирок этишлари йўлида бир қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда. 2020 йилда Токио мезбонлик қиладиган Олимпия ўйинларидаги зафарли иштирок эса ташкилот олдидаги энг асосий вазифа ҳисобланади. Ана шуларни ҳисобга олган ҳолда, Миллий олимпия қўмитаси Япониядаги Олимпиадага лицензия қўлга киритган ҳар бир спортчи учун мукофот пули 100 миллион сўм этиб белгиланганини маълум қилади.

Эслатиб ўтамиз, бунгача Индонезиядаги Осиё ўйинларида олтин медалга эга чиққан теннисчимиз Денис Истомин спортчиларимиз ичида биринчи бўлиб Токио Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритганди.

Маълумки, Ўзбекистон Токио Олимпиадасида медаллар сони ва сифати бўйича ҳам аввалги натижаларни яхшилашни ният қилган. Шундай экан, лицензиялар сони ҳам аввалгиларга нисбатан кўпроқ бўлиши лозим. Бундай рағбат эса спортчиларга янги иштиёқ тақдим этиши, уларни янги-янги марралар сари чорлаши шубҳасиздир.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг