UZ

Сўнгги янгиликлар

11:51Бокс бўйича лицензион турнирдаги иштирокимизни Навбаҳор бошлаб беради 0 11:30Расман. Райан Гарсиядан допинг аниқлангани тасдиқланди 0 11:09Навбат жаҳон чемпионатининг жамоавий баҳсларига. Илк рақиб - Бразилия! 0 10:48Мбаппе Мадриддан уй сотиб олди ва Рамосга қўшни бўлди 0 10:27Тагир Уланбековнинг UFC'даги навбатдаги жанги тасдиқланди + ПОСТЕР 0 10:06Шоҳжаҳон Эргашевнинг вазнидаги Батир Жукембаевнинг АҚШдаги жанги нокаут билан якунланди 0 09:45Ўзбекистонда давлат спорт академияси ташкил қилинадиган бўлди 0 09:24"Милан" янги мавсум учун мўлжалланган уй либосини тақдим этди + ФОТО 0 09:03Баҳодир Жалолов жанглардан оладиган гонорарини нимага сарфлашини айтди 0 08:42Камила Валиева мактабни тугатди, у энди ўқувчи эмас 0 08:21Ўзбекистон терма жамоаси 107 давлат қатнашган Жаҳон чемпионатидаги иштирокини нечанчи ўринда якунлади? 0 08:00"Кальяри" 90+13 дақиқада пеналтидан ўтказилган гол эвазига "Фиорентина"га ютқазди 0 07:39"Ҳумо" Швецияда туғилган хоккейчи билан шартнома имзолади 0 07:18Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 Паралимпиадаси учун яна бир йўлланмага эга чиқди 0 21:17Алишер Юсуповга жаҳон чемпионатининг бронза медалини тақдим этган беллашувдан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0

11 янв 08:54
Янгиликлар

Тадбирлар

МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов спорт федерациялари ва ассоциациялар матбуот котиблари билан учрашди

Маълумки, муҳтарам Президентимиз томонидан юртимиз истиқболи ва равнақи йўлида 5 та муҳим ташаббус қабул қилинган бўлиб, унинг ижросини таъминлаш борасида катта ҳажмдаги ишлар олиб борилмоқда.

Ушбу ташаббуслардан бири юртимизда спортни ривожлантиришга, хусусан, ёшларимизнинг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари, аҳоли ўртасида оммавий спортни тарғиб қилишга қаратилган. Ахборот асрида юқорида санаб ўтилган вазифалар тарғиботини оммавий ахборот воситаларисиз тасаввур қилиб бўлмайди.

Шу ўринда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 4366 сонли қарори матбуот хизмати вакилларига кенг имкониятлар эшигини очиб берганлигини қайд этиш лозим. Ушбу қарор ижросини таъминлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан ҳам қатор ишлар олиб борилмоқда. Бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида спорт федерациялари матбуот котиблари билан спорт янгиликларини ёритиш, маълумотларни қайта ишлаш, келгусидаги мақсад ва вазифаларни белгилаш масалалари бўйича учрашув бўлиб ўтди. Унда Миллий олимпия қўмитаси презденти Рустам Шоабдураҳмонов, ОАВ ва жамоатчилик билан алоқалар департаменти директори, МОҚ президенти матбуот котиби, ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Зафар Имомхўжаев, ЎзЭОАВМА экспертлар кенгаши раиси Шерзод Ғуломов, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист Эркин Эрназаров, “Спорт” газетаси бош муҳаррири Мирзаҳаким Тўхтамирзаев, спорт федерациялари матбуот котиблари ва ОАВ ходимлари иштирок этишди.



Аввало, Сизларни янги Олимпия йили билан табриклайман ва бугунги учрашувимизда иштирок этаётганингиз учун миннатдорчилик билдириб қоламан. Давлатимиз томонидан спортни ривожлантиришга катта эътибор ва ғамхўрлик кўрсатилмоқда. Хусусан, федерацияларда спорт шифокорлари, диетологлар, фармакологлар, психологлар, матбуот котиблари каби иш ўринларининг пайдо бўлиши ва фаолиятини бошлагани бу фикрнинг далилидир. Ўзбекистонда спорт янги босқичга кўтарилмоқда ва ҳар биримиз бу жараёнда бевосита иштирок этмоқдамиз. Биз бир мақсад йўлида биргаликда ҳаракат қилишимиз кераклигини айтишим лозим. Шундан кейин биз катта режаларни амалга ошира оламиз. Шуни алоҳида таъкидлашни хоҳлардимки, матбуот котиблари ОАВ вакилларидан фаол фойдаланишлари керак. Мен журналистиканинг иши жуда масъулиятли эканини ҳурмат ва эҳтиром ила таъкидлаб ўтишни истардим”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов.

Сўнг Мирзаҳаким Тўхтамирзаев сўзга чиқиб, федерация ва ассоциациялар матбуот котибларининг профессионал вазифалари ҳақида тақдимот ўтказди.

Тадбир очиқ мулоқот тарзида кечиб, иштирокчилар юртимизда спорт журналистикасининг ривожланиши борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтишди. “Энг муҳими – яхши ишлаб чиқилган режа асосида ишлаш ва ўз фаолиятини шу тарзда йўлга қўйиш”, – деди “Спорт” телеканали директори Зоҳид Каримов.

Шунингдек, ёш журналистлар учун пресс-турлар ва брифинглар ўтказиш, малака ошириш ва тажриба алмашиш мақсадида “Медиа-лагер” ташкил этиш бўйича таклифлар билдирилди.


Таъкидлаш жоиз, тадбир давомида ёш матбуот котиблари ва журналистларга иш олиб бориш бўйича керакли маслаҳатлар бериб ўтилди. Шубҳасиз, устозларнинг қимматли ўгити ОАВ вакиллари учун ўзига хос мактаб бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг