UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

10 апр 20:03
Янгиликлар

Тадбирлар

МОҚ раҳбари федерация мутасаддилари билан онлайн конференция ўтказди

Теглар :  МОҚКонференция
Айни пайтда юзага келган карантин ҳолати сабаб юртимизда аксарият давлат ва нодавлат ташкилотлари ўз фаолиятини масофадан олиб бормоқда.

Шу жумладан Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳам. Бугун МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов дастлаб қўмитасининг ходимлари, сўнгра Олимпия спорт турлари бўйича федерация мутасаддилари билан видеоконференция орқали боғланди.

МОҚ раҳбари суҳбат давомида ходимларнинг саломатлиги ва карантин вақтида кунни қандай ўтказаётганлиги ҳақида ҳол-аҳвол сўради ва карантин шароитида ҳам масофадан бўлсада ишни сусайтирмаслик, аксинча, ҳозирги қийин вазиятда янада эътиборлироқ бўлиб, ўз хизматларини масофадан туриб олиб бориш борасида кўрсатмалар берди. 

Шунингдек, федерация мутасаддилари билан кечган суҳбатда терма жамоамиз спортчилари, мураббийлар ва шифокорларнинг фаолияти, уй шароитида олиб борилаётган машғулотлар, уларнинг саломатлиги ҳақида ахборот олди. 

Рустам Шоабдураҳмонов сўз ўрнида мутасаддиларга Президентимиз ва ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган чора-тадбирлар билан бундай касалликни тез ва осон енгиб ўтишимиз ҳақида таъкидлаб, барчани карантин талабларига риоя қилишларини яна бир бор эслатиб ўтди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг