UZ

Сўнгги янгиликлар

23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 0 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0 16:21Светлана Осипова ва Диёрбек Тўхлибоев ҳам Осиё чемпионати шоҳсупасига кўтарилди 0

01 янв 18:58
Янгиликлар

Дзюдо

МОҚ раҳбари сафарга жўнаб кетаётган дзюдочилар билан учрашди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси биринчилардан бўлиб спортчиларимизнинг янги йилдаги халқаро иштирокини бошлаб беради.

Хабар берганимиздек, 11-13 январь кунлари Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида "Мастерс" сериясига кирувчи йилнинг дастлабки нуфузли мусобақаси бўлиб ўтади. "Мастерс" турнири нуфузи жиҳатидан жаҳон чемпионатидан сўнг туриши боис, ушбу мусобақага бўлган қизиқиш жуда ҳам юқори. Ҳар бир вазн тоифасида дунёнинг энг кучли 32 нафар дзюдочиси медаллар ҳамда рейтинг очколари учун татамига чиқади. Ғолиблар Токио Олимпиадаси йўлидаги қимматли 1800 рейтинг очкосига эга бўлади. 

Таққослаш учун, жаҳон чемпионати ғолиби 2000 рейтинг очкосини қўлга киритади. Олимпиадагача IJF тақвимидаги мусобақалар бармоқ билан санарли эканини инобатга олсак, Қатардаги турнирнинг нечоғлиқ қиймати юқорилиги ойдинлашади. 

Шуларни инобатга олган ҳолда бугун куннинг иккинчи ярмида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раҳбарияти дзюдочилар ҳамда мураббийлар штаби билан учрашди. Ўзбекистон дзюдо федерацияси мажлислар залида ўтган тадбирда МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов, раис ўринбосари Шерзод Ташматов иштирок этди. Йиғилиш аввалида Ўзбекистон дзюдо федерацияси раис ўринбосари Шоатхам Исроилов, мураббийлар штаби аъзоси Равшан Аҳмаджонов, бош мураббий Илиас Илиадис терма жамоамизнинг янги мавсум, хусусан "Мастерс" турнирига тайёргарлиги юзасидан ахборот беришди.     

"Мана Олимпиада йилини ҳам бошлаб олдик. Бундан буён кунлар жуда тез ўтиб кетади. Ҳар бир ўтаётган кун сизларни тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасига яқинлаштиради. Табиийки, бу ҳар бирингизга катта масъулият юклайди. Ўзингизга нисбатан талабни кучайтириб бормас экансиз, мақсадга эришиш қийин бўлади. Энди ҳеч қандай сабаб ва баҳоналар ўтмайди. Пандемияда барча давлат спортчилари бир хил шароитда бўлишди. Охирги икки ойни оладиган бўлсак, сизлар ҳатто бошқалардан кўра яхшироқ тайёргарликка эга бўлдинглар. Тошкентда бир нечта давлат терма жамоалари иштирокида халқаро ўқув-машғулот йиғини ташкил этиб бердик. Жаҳон чемпионати ғолиб ва совриндорлари билан бирга машғулот ўтказдинглар. Қизларимиз Исроил ва Албаниядаги халқаро машғулотларда иштирок этиб қайтишди. Менимча, тайёргарлик ҳамда шароитлар бўйича ҳеч қандай муаммо бўлмади. Агар камчиликлар бўлса ҳозир айтинглар", - деди Р.Шоабдураҳмонов. 

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раис ўринбосари, мамлакат дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов хизмат сафарида бўлгани боис, бугунги йиғилишни ZOOM платформаси орқали кузатиб борди.

"Рустам Мавзурович, аввало дам олиш куни бўлишига қарамай, дзюдочиларимиз билан учрашиш учун келганингиздан хурсанд бўлдик. Ҳақиқатан ҳам, сиз айтган гаплар ҳар бир дзюдочи юрагининг туб-тубигача етиб бориши шарт. Олимпиадага ҳеч қанча вақт қолмади. Саноқли қолган мусобақаларда имкон қадар кўпроқ очко йиғиб, рейтингдаги ўринларни мустаҳкамлаб олиш лозим. Энди фақат натижа талаб қилинади. Рустам Мавзурович айтганларидек, ҳеч қандай баҳоналар ўтмайди. Ҳамма максимал даражада ҳаракат қилиши керак. Рейтингда қанча юқорида бўлсангиз, олимпия ўйинларига қуръа ташланганида, нисбатан кучсиз рақиблар билан тўқнаш келасиз. Буни мендан ҳам кўра яхши биласизлар. Ўз ғалабаларингиз билан халқимизни хурсанд қилинг. Билдирилаётган ишончни оқланг!", - деди А.Камилов. 

Йиғилиш сўнггида Рустам Шоабдураҳмонов сафарга жўнаб кетиш арафасида турган дзюдочиларимизга оқ йўл тилади. Дюссельдорф ва Парижда бўлгани каби Қатардан ҳам медаллар билан қайтишларига тилак билдирди. Ўз ўрнида терма жамоамиз аъзолари ҳам бўлажак мусобақада борларини бериб ҳаракат қилишга ваъда беришди. 

Маълумот учун, Қатар "Мастерс" турнири 11-13 январь кунлари бўлиб ўтади. 3-10 январь кунлари оралиғида эса иштирокчи давлат терма жамоалари иштирокида халқаро ўқув-машғулот йиғини ўтказилади. Терма жамоамиз делегацияси бугун тунда Тошкент - Истанбул - Доҳа авиа йўналиши билан Қатар пойтахтига жўнаб кетади.        

Суратлар муаллифи - Абдулло Файзуллаев

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг