UZ

Сўнгги янгиликлар

19:42Украина терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби аниқ 0 19:21Майк Тайсон: "Ҳеч қандай сценарий йўқ, шунчаки Жейк Полни нокаут қиламан" 0 19:00Том Аспиналл камарини ўз уйидаги турнирда ҳимоя қилади 0 18:39"Ян билан жангимиз ғолиби чемпионлик учун октагонга чиқиши керак" - Вера 0 18:18ЎФА тасдиқлади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Янги Зеландияга қарши ўйнайди 0 17:57"Мен у учун жуда йириклик қиламан" - Масвидаль Конор Макгрегор ҳақида 0 17:36Александр Усик 40 ёшгача жанг қилмоқчи 0 17:15Тарихда илк бор "Мастерс" 1/2 финалида икки чилилик ўйнайди 0 16:54Тонали – АПЛда мавсумнинг энг омадсиз трансфери 0 16:33Саудиядагилар Бивол-Бетербиев жангини қачон ўтказмоқчи? 0 16:12Кубаро Ҳакимова яна Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! 0 15:51Ибрагимович Усикка қарши жанг қиладиган Фьюрига маслаҳат берди 0 15:30Тьяго Алькантара Каталонияга қайтиши мумкин 0 15:09Расман! Пэдди Пимблетт ўз юртида UFC фахрийси билан жанг қилади + ПОСТЕР 0 14:48Рим "Мастерс". Хуберт Гуркач ярим финал остонасида тўхтатилди 0

02 дек 08:06
Янгиликлар

Таэквондо

МОҚ раҳбарияти Ўзбекистон таэквондо WT ассоциациясида бўлди

Теглар :  ТаэквондоМОҚ
Ўзбекистонлик яккама-якка кураш усталари доимо Осиё ва Олимпия ўйинларида совринли ўринларга даъвогарлар сафида туради, деб ҳисоблайдиган бўлсак, Токио-2020 Олимпиадасида таэквондо WT бўйича ҳам медаллар кутишга ҳақлимиз.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раҳбариятининг олимпия спорт турларини ўрганиш режасига мувофиқ ташрифининг навбатдаги манзили Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси бўлди.

Учрашувда МОҚ раиси Р.Шоабдураҳмонов, қўмита раиси ўринбосари в.б, Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси раиси Ш.Ташматов ҳамда мураббий ва спортчилар ўртасида кечган суҳбатда нафақат йўлланмалар сонини ошириш, балки Олимпиададан медаллар билан қайтиб келиш масаласига алоҳида урғу берилди.

Хабарингиз бор, куни кеча пойтахтимиздаги “Универсал” спорт саройида катталар ўртасида кёруги, пумсэ ва пара-таэквондо бўйича Ўзбекистон чемпионатида зўр муваффақият билан ўтказилди. Мазкур турнир пандемия сабаб мавсумнинг узоқ давом этган танаффусидан кейинги илк мусобақаси бўлди. Барча таэквондо усталари беллашувлар муҳитини соғиниб қолгани сезилиб турди. 

Кутилганидек, жаҳон рейтингида муносиб ўрин эгаллайдиган Никита Рафалович, Дмитрий Шокин, Светлана Осипова, Нигора Турсунқулова каби спортчилар ўз вазн тоифаларида ғолибликни қўлга киритишди. Ўз навбатида, ушбу спортчилар Кунчиқар юртда ўтадиган Ўйинларда медалларга даъвогарлик қила олишади.

Учрашувдан мақсад фақат яқин келажакдаги натижалар эмас, балки Ханчжоу-2022 Осиё ва Пекин-2024 Олимпия ўйинларида ҳам муносиб иштирок этиш, бунинг учун бугунданоқ ишни тўғри ташкил этиш, аниқ чора-тадбирлар асосида машғулотларни олиб бориш кераклиги таъкидланди.

Ўзаро очиқ ва самимий руҳда кечган суҳбатда ечимини кутаётган муаммолар ва камчиликлар ҳақида ҳам рўй-рост айтилди. МОҚ ва Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси томонидан мураббийлар ва спортчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга келишиб олинди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг