UZ

Сўнгги янгиликлар

20:04Mutua Madrid Open. Дунёнинг 8-ракеткаси баҳсни якунига етказа олмади 0 19:43Исраэль Адесанья Перейрага қарши тўртинчи жангини эслади 0 19:22Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда 0 19:01Ислам Махачевнинг Дастин Порьедан кейин ким билан жанг қилиши айтилди 0 18:40Mutua Madrid Open. 16 ёшли Андрееванинг юриши давом этади 0 18:19Илия Топурия: "Бизнинг жангимиз UFC тарихидаги энг каттаси бўлади" 0 17:58Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади 0 17:37Madrid Open. Хуберт Гуркач "Мастерс"нинг учинчи давра иштирокчиси 0 17:16Шон О'Мэлли Мерабни мағлуб этгандан кейин кимга қарши жанг қилишини айтди 0 16:55Қозоғистонлик ММА жангчиси яна UFC'га қайтиш ниятида 0 16:34Тен Хаг ёздаёқ "Манчестер Юнайтед"ни тарк этади 0 16:13Мадрид "Мастерс". Зверев Чорични таслим этди 0 15:52Яхши янгилик. "Tashkent City Women’s Professional Cycling Team" жамоаси Тур де Франсда иштирок этади! 0 15:31Арман Царукян иштирокидаги жанг бекор бўлди 0 15:10"Ливерпуль" Слот учун "Фейеноорд"га қанча товон пули тўлагани маълум 0

24 июл 09:53
Янгиликлар

Тадбирлар

МОҚ раҳбарияти Ташқи ишлар вазирлиги мутасаддилари билан учрашди

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов ҳамда Қўмита раисининг биринчи ўринбосари Равшан Ирматов Ташқи ишлар вазирининг маслаҳатчиси, Вазирлик қошида янги ташкил этилган Маданий-гуманитар ҳамкорлик, туризм ва спорт бошқармаси раҳбари Анвар Абдухалимов билан учрашди.

Маълумки, Ташқи ишлар вазирлиги терма жамоаларимизнинг халқаро майдондаги нуфузли комплекс мусобақалар, қитъа биринчилиги ва жаҳон чемпионатлари, Осиё ва Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш ва иштирок этишида муҳим ҳамкор ташкилотлардан бири ҳисобланади. 

Учрашув давомида ушбу йўналишдаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш, жумладан, Ханчжоу-2022 Осиё ва Париж-2024 Олимпия ўйинларига тайёргарлик йўлидаги муҳим режалар, юртимизда илк бор ўтказиладиган Тошкент-2025 IV ёшлар Осиё ўйинларида ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Анвар Абдухалимов Вазирлик қошида янги ташкил этилган ушбу бошқарма фаолияти ҳақида батафсил маълумот бериб, атлетларимизнинг жаҳон ареналарида Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишларига ҳисса қўшишдан мамнун эканини билдирди. 

Ўз навбатида, Ойбек Касимов бундай йўналиш жамоаларимизнинг хорижга йўл олишида юзага келиши мумкин бўлган муаммоларнинг камайиши, мавжудларини бартараф этишда тезкор ечим бўлишини таъкидлаб, Вазирлик томонидан яратилаётган бундай қулайлик учун миннатдорчилик изҳор этди ва ўзаро ҳамкорликдан манфаатдор эканлигини маълум қилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг