UZ

Сўнгги янгиликлар

06:45Бугун Баҳодир Жалолов ва 10 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0

07 апр 07:22
Янгиликлар

Спорт курашлари

МОҚ раиси лицензион мусобақа олдидан курашчилар билан учрашди + ФОТО

9-11 апрель кунлари Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида спорт курашлари бўйича Осиё минтақаси учун Токио-2020 Олимпиадасига йўлланма берувчи мусобақа бўлиб ўтади.

Сафар олдидан МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов сафар олдидан мусобақада иштирок этувчи жамоамиз билан учрашди.

Маълумки, айни вақтда спорт курашлари бўйича делегациямиз ҳисобида юнон-рум курашчиларимиз қўлга киритган 3 та йўлланма мавжуд. Келаси ой эса Болгарияда жаҳон миқёсидаги лицензион турнир бўлади. МОҚ раиси спортчиларимиз билан суҳбатда йўлланмалар масаласини Қозоғистоннинг ўзида ҳал қилиш зарурлигини таъкидлади.

“Кўриб турибсиз, Европанинг кўплаб давлатларида коронавирус пандемияси яна авж олмоқда. Бокс бўйича жаҳон лицензион мусобақаси мисолида айтиш мумкинки, спорт курашларида ҳам Болгариядаги турнир бекор бўлиш эҳтимоли йўқ эмас. Шу боис барча масалани Олма-отада ҳал қилиш зарур. Бу борада қандай ёрдам керак бўлса, барчасини яратиб беришга тайёрмиз. Ҳукуматимиз Олимпиада билан боғлиқ ҳамма масалаларимизни ижобий ҳал қилиб бермоқда”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов.

Суҳбат давомида МОҚ раиси спортчиларимизнинг тайёргарлиги, уларнинг ҳолати бўйича мураббийлар ва спортчилар билан юзма-юз гаплашди. МОҚ раиси курашчиларимизга бўлажак мусобақада омад тилади.

Бугун терма жамоамиз делегацияси Қозоғистонга учиб кетади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг