UZ

Сўнгги янгиликлар

11:24Нодирбек Абдусатторов Superbet Poland Rapid & Blitz турниридан қанча гонорар ишлаб олди? Қолганларчи? 0 11:03"Бавария" Лондон клуби футболчисига деярли 70 млн евро тўлашга тайёр 0 10:42Internazionali BNL d'Italia. Соболенконинг WTA 1000 турнирларидаги 90-ғалабаси! 0 10:21Жангга 5 кун қолганда Фьюрининг жисмоний ҳолати қандай? (+ФОТО) 0 10:00Хоакин Бакли: "Менимча, рефери Нурсултоннинг ғалабасига пул тиккан эди" 0 09:39Симеоне испан футболида ноёб рекорд ўрнатди 0 09:18Магнус Карлсен - Superbet Poland Rapid & Blitz чемпиони! Нодирбек Абдусатторов қандай натижа қайд этди? 0 08:57Новак Жоковични Рим "Мастерс"да мағлуб этишди 0 08:36Шара Буллет Маҳмуд Мурадов тўқнаш келиши керак бўлган жангчига "вызов" ташлади 0 08:15"Байер"нинг мағлубиятсиз серияси 50 та учрашувга етди 0 07:54Хасбик билан жанг қилиши айтилган Абдурозик араб қизига унаштирилди + ФОТО 0 07:33Рамазон Темиров RIZIN билан шартномаси ва UFC'га ўтиши ҳақида гапирди 0 07:11Хоакин Бакли нима сабабдан Ўзбекистон байроғи билан чиқиб келганини айтди 0 21:30Мбаппедан сўнг уч карра ЕЧЛ соҳиби ҳам ПСЖдан кетишини эълон қилди 0 21:21Хитойлик курашчи 39 ёшли Магомед Ибрагимовни "нафақа"га кузатиб қўйди 0

23 дек 07:22
Янгиликлар

Тадбирлар

МОҚ раиси ўринбосари Паралимпия ассоциациясида бўлди

Теглар :  МОҚПаралимпия
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раиси ўринбосари Азизжон Камилов Ўзбекистон миллий паралимпия ассоциацияси спорт базасига ташриф буюрди.

Унга Ўзбекистон Паралимпия ассоциацияси раиси Мухторхон Ташходжаев, ассоциация раис ўринбосари Шарифжон Мўминжонов ҳамроҳлик қилди.  

Ташрифдан кўзланган асосий мақсад спортчиларнинг жисмоний ва психологик тайёргарлиги, уларга яратилган шароитлар билан танишиш эди. Машғулотларда 40 нафарга яқин пара енгил атлетика ҳамда паурлифтинг бўйича терма жамоамиз аъзолари иштирок этяпти. Ушбу ўқув-машғулот йиғини 6-15 февраль кунлари БААнинг Дубай шаҳрида бўлиб ўтадиган пара енгил атлетика бўйича халқаро Гран-При мусобақасига тайёргарлик босқич вазифасини ўтаб беради.

Эътиборлиси, Дубай турнири Токиода бўлиб ўтадиган Паралимпия ўйинларига йўлланма бериши билан аҳамиятлидир. Терма жамоамиз делегацияси 4 январь куни БААга жўнаб кетади. МОҚ мутасаддилари атлетларимизга бўлажак мусобақада муваффақиятли иштирок тилашди.

Шунингдек, Азизжон Камилов паурлифтинг бўйича терма жамоамиз машғулотида ҳам бўлди. Паурлифтингчиларимизни ҳам янги мавсумда масъулиятли мусобақалар кутиб турибди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг