UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03Муҳаммад Жумаев Душанбе "Катта дубулға" турнирида бронза медалини қўлга киритди 0 18:52АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди 0 18:30Мана сизга «театр!» Гарсия Хейнини допинг эвазига таслим этдими?! (Мутолаа учун) 0 18:05Федор Емельяненко ҳам ўзини боксда синаб кўрмоқчи 0 17:40Дмитрий Бивол Саудия Арабистонида бошқа рақибга қарши жанг қилади 0 17:17Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо... 0 16:45Яна бир ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қиладиган бўлди 0 16:16Гулруҳбегим Тоҳиржонова Ўзбекистон тарихида Халқаро уста мақомини қўлга киритган илк аёл шахматчига айланди 0 15:40"Мен ортга қарамайман". Оливейра Гамротнинг чорловига жавоб қайтарди 0 15:21"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти 0 14:44Абдумалик Халоков устозига қимматбаҳо автомобил совға қилди + ВИДЕО 0 14:20"Бойсун баҳори" фестивали доирасида ўтказилган кураш мусобақаси ғолибига "Onix" автомобили топширилди + ФОТО 0 13:55UFC 301 турнири иштирокчилари вазн ўлчаш маросимида қатнашди. Бир нафар жангчининг соғлиғида жиддий муаммолар юзага келди ва... 0 13:28"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар... 0 13:05Бугун боксчимиз Шоҳжаҳон Абдуллаев Испанияда рингга кўтарилади 0

15 дек 12:59
Янгиликлар

Қиличбозлик

МОҚ раиси тоғда йиғин ўтказаётган жамоанинг тайёргарлигидан хабар олди

Теглар :  ҚиличбозликМОҚ
Айни пайтда қиличбозликнинг сабля ва рапира йўналиши бўйича терма жамоамиз вакиллари Тошкент вилояти Ангрен шаҳри яқинидаги базада ўқув-машғулот йиғини олиб бормоқда.

МОҚ ҳамда Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раиси Рустам Шоабдураҳмонов федерацияга ташриф буюриб, Янгиободда йиғин ўтказаётган жамоаларимиз билан онлайн боғланди ва яқин режаларни муҳокама қилди.

Онлайн учрашув давомида йиғин ўтаётган жойдан терма жамоамиз мураббийи, 3 карра Олимпия ўйинлари ғолиби Владимир Назлимов суҳбатга қўшилди.

«Давлатимиз юқори натижага эришишимиз учун барча шароитларни яратиб бермоқда. Бироқ Париж-2024 тайёргарлиги аввалгиларидан буткул фарқ қилади. Аввал таъкидланганидек, жамоамизга бирор бир халқаро мусобақага кетишидан олдин маълум вазифа берилади. Ёшларимиз Жаҳон кубоги босқичларида нималарга қодир эканликларини кўрсатишди. Энди шу темпда уларни Париж-2024 Олимпия ўйинлари сари тайёрлашда давом этамиз», – деди МОҚ раҳбари.

Рустам Шоабдураҳмонов мураббийларимиз билан режа бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида гаплашар экан, спортчиларнинг жисмоний ҳолатини кучайтириш бўйича топшириқ берди. 

Шунингдек, ҳозирда бутун дунёда кенг тарқалаётган коронавируснинг янги штаммидан спортчиларимиз сақлаш мақсадида спорт базаларида назоратни кучайтириш ҳақида қатъий таъкидлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг