UZ

Сўнгги янгиликлар

23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 0 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0 16:21Светлана Осипова ва Диёрбек Тўхлибоев ҳам Осиё чемпионати шоҳсупасига кўтарилди 0

25 июн 11:08
Янгиликлар

Бошқалар

МОҚ спорт федерациялари ва ассоциацияларини антидопинг масаласида хушёрликка чорлади

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида “Спортда таъқиқланган препаратлар ва уларнинг салбий оқибатлари” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Унда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, МОҚ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Миллий антидопинг агентлиги, МОҚ қошидаги спорт тиббиёти илмий-амалий маркази (РСТИАМ), барча федерация ва ассоциациялар вакиллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Тадбирда даставвал Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги директори Нодирбек Турсунов сўзга чиқиб, Халқаро антидопинг агентлиги (WADA)нинг айни пайтдаги талаблари, ташкилотнинг таъқиқланган препаратлар рўйхатида юз бераётган ўзгаришлар хусусида гапириб берди. Шундан сўнг РСТИАМ раҳбари Абдушукур Содиқов мавзу юзасидан тайёрлаб келган тақдимотини намойиш қилди.

Замонавий спортда фармакологик воситалар юқори натижаларга эришишнинг асосий сабабчисига айланиб улгурган. Бироқ улардан тўғри ва оқилона фойдалана олиш эса ҳар кимнинг ҳам қўлидан келавермайди. Допинг деганда, кўпчилик спортчига қўшимча куч ва энергия берувчи воситани тушунади. WADA бундан ташқари спортчиларнинг тез тикланишига, оғриқни қолдиришга ёрдам берувчи кўплаб дори воситаларини ҳам допинг қаторига қўшган. Буларнинг барчаси спортчининг ҳаёти билан ҳамнафас. Шундай экан таъқиқланган препаратлардан ўз вақтида хабардор бўлиш ўта масъулияли вазифага айланган”, – деди Абдушукур Содиқов.

Семинарда сўзга чиққан Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Касимов соҳанинг юртимиздаги ривожи борасида ўзининг танқидий фикрларини билдириб ўтди.

Очиғини айтсам, бу семинарда янада кўпроқ маълумот оламан, кўпроқ таҳлил эшитаман, деб ўйлаган эдим. Бу ерда ўз соҳасининг ҳақиқий мутахассислари ўтиришибди. Спортчи таҳлилининг ижобий чиқиши мамлакат имижи учун ҳам салбий таъсир қилади. Биз бу борада янада кўпроқ изланиб, допингдан сақланишимиз керак. Антидопингдаги янгиликлар бўйича соатлаб гапирса бўлади. Тан олишимиз керак, бизнинг бу соҳада катта билимга эга мутахассисларимиз кам. Спорт докторларини халқаро семинарларга жўнатиб, уларнинг билимини ошириш лозим. Афсуски, Токио Олимпиадасигача қолган вақт бунинг учун қисқалик қилади”, – деди Ойбек Касимов.

Тақдимотда WADA томонидан таъқиқланган препаратларнинг сўнгги янгиланган рўйхати маълум қилинди. Шунингдек, семинар давомида бир қатор мутасадди раҳбарлар ва мураббийлар сўзга чиқиб, Токио Олимпиадасига тайёргарлик йўлида фармакологик воситалардан тўғри фойдаланиш борасида ўз фикрларини билдириб ўтишди.



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг