UZ

Сўнгги янгиликлар

21:13Ўзбекистон тарихда илк бор Олимпиаданинг футбол баҳсларида иштирок этади! 0 18:17"UFC Тошкентга келишига умид қиламан" - Богдан Гусков 0 17:55"Агар ММА бўлмаганида, мен отам каби қурувчи бўлардим" - Арман Царукян 0 17:31U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг Индонезияга қарши бошланғич таркиби маълум 0 17:17Богдан Гусков: "Бу номни эслаб қолинг" 0 16:55Канело яна Дмитрий Бивол билан реванш ҳақида гапирди 0 16:32"Наполи" "Реал" юлдузини ижарага олмоқчи 0 16:10Махачев Порье ҳақида: "У афсона" 0 15:48Мадрид. Александр Зверев ғалабали юришини давом эттирмоқда 0 15:24Шумков: "Тез орада ўзбекистонлик жаҳон чемпиони билан IBA камари учун жанг қиламан" 0 15:02Кейн 2 та рекорд ўрнатди 0 14:40Собиқ UFC чемпиони жиу-житсу бўйича қора белбоғ қўлга киритди + ФОТО 0 14:19Mutua Madrid Open. Соболенкога 183-ракеткани мағлуб этиш учун 150 дақиқа керак бўлди 0 13:57UFC'чилар ўқимасин! Майк Перри BKFC'да кечаги жанги орқали даҳшатли сумма ишлаб олди 0 13:35"Ливерпуль"нинг янги устози Салоҳнинг келажаги борасида бир қарорга келди 0

03 май 16:28
Янгиликлар

Дзюдо

МОҚда жаҳон чемпионати олдидан матбуот анжумани ўтказилди ФОТОГАЛЕРЕЯ

7-14 май кунлари Доҳа шаҳрида дзюдо бўйича 36-жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Эртага Ўзбекистон терма жамоасининг бир қисми йилнинг ушбу нуфузли мусобақасида иштирок этиш учун Қатар пойтахтига жўнаб кетади. Бугун Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида мазкур чемпионатга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. 

Унда МОҚ раиси ўринбосари, мамлакат дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов, федерация раиси ўринбосари Зафар Қаҳрамонов, спорт директори Марко Спиттка, Илиас Илиадис бошчилигидаги терма жамоа мураббийлар штаби, дзюдочилар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Федерация раиси даставвал терма жамоанинг умумий тайёргарлиги ҳақида тўхталар экан, ҳукуматимиз томонидан бу борада барча шароитлар яратиб берилгани, дзюдочиларимиз дунё биринчилигига сўнгги тайёргарликни Туркия ва Япония йиғинларидан кейин Самарқанд ҳамда Тошкентда ўтказишгани ҳақида гапирди. 

Шунингдек, МОҚ раиси ўринбосари мамлакатимизда дзюдо спортининг оммавийлигини янада ошириш мақсадида амалга оширилаётган ишлар, Президент Қарорининг ижроси, республикамизнинг 14 та ҳудудида янги очилган мактабларда шуғулланаётган ёшларнинг сони икки минг нафардан ошгани, ўтган йили Тошкентдаги жаҳон чемпионати доирасида тўрт томонлама имзоланган ҳамкорлик Меморандуми каби масалаларга ҳам тўхталди.

Терма жамоа бош мураббийи Илиас Илиадис эса Давлат Бобонов ва Шарофиддин Болтабоев жароҳати сабаб жаҳон чемпионатида иштирок эта олмаслиги, қолган спортчиларнинг тайёргарлиги юқори даражада эканини маълум қилди. 

Дзюдочилар номидан Давлат Бобонов сўз олиб, жамоадошларининг ҳолати аъло даражада экани, ўзининг саломатлиги ҳам барқарор тикланиб бораётгани хусусида гапирди. Шунингдек, Диёра Келдиёрова дзюдочи қизларимиз ҳам ушбу дунё биринчилигидан медаллар билан қайтишни кўзлаётганини қўшимча қилди.

Матбуот анжуманида ОАВ ходимлари атлетларимизнинг руҳий ва жисмоний ҳолати, бу йил кутиб турган Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари ҳамда бошқа нуфузли турнирларга тайёргарлиги бўйича ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

Дарвоқе, 2024 йилда Тошкент шаҳри Ҳарбийлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик ҳуқуқини қўлга киритгани ҳам эътироф этиш жоиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг