UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 0 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0

15 май 19:30
Янгиликлар

Тадбирлар

МОҚда навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди

Миллий олимпия қўмитасида навбатдан ташқари конференция бўлиб ўтди.

САҲИФАНИ ЯНГИЛАШ

Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Ўзбекистон президентининг фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев ҳам иштирок этмоқда

Кун тартиби:

-МОҚ раҳбари Умид Аҳмаджонов аризасини кўриб чиқиш

-МОҚқа янги раис сайлаш

---------

Бироз аввал Olamsport.com сайти тахмин қилган номзод - Рустам Шоабдураҳмонов ҳам йиғилишда иштирок этмоқда.

Йиғилишда спортда юзага келган ҳолат, жумладан байдарка ва каноэ спорти бўйича вазият ёмон ҳолатда эканлиги таъкидланди.

---------

"Rowing and Canoeing" федерацияси ҳодими Татьяна Маматқулова байдарка ва каноэда бир қатор муҳим турнирларга боришга рухсат берилмаганлиги айтилди. 

--------

Ўқ отиш федерацияси мутасаддилари ҳам муаммолар етарли эканлиги, Ўртасаройдаги ўқ отиш мажмуаси иши 5 йилдан буён битмаётганлигини алоҳида урғулашди.

Таъкидланишича, барча федерациялардаги молиявий масалалар, спортчиларнинг ўқув-машғулот йиғини ўтказиши, халқаро мусобақаларга чиқишини молиялаштиришни МОҚ ўз зиммасига олган экан.

-------

Шунингдек, миллий спорт турларига эътибор пасайиб кетгани танқид қилинди белбоғли кураш бўйича тажрибали мураббий Аъзам Шокиржонов бу ҳақида гапириб ўтди.

------

Бош вазир Рустам Шоабдураҳмонов номзодини таклиф қилди.

------

Рустам Шоабдураҳмонов ҳақида илиқ фикрлар билдирилмоқда. Давлат арбоби, ажойиб менежер, иқтисодчи сифатида таъриф берилди Р.Шоабдураҳмоновга.

------

Вазир ўринбосари, МОҚнинг собиқ бош котиби Ойбек Касимов, шунингдек ҳам ўзбек тенниси юлдузи Ирода Тўлаганова ҳам Рустам Шоабдураҳмонов ҳақида ажойиб фикрларни билдиришмоқда.

------

РУСТАМ ШОАБДУРАҲМОНОВ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ОЛИМПИЯ ҚЎМИТАСИНИНГ ЯНГИ ПРЕЗИДЕНТИ ЭТИБ САЙЛАНДИ!

------

Шу билан МОҚнинг навбатдан ташқари йиғилиши якунига етди. Бош котиб Жасур Матчанов ва бошқа вице-президентлар ҳозирча ўз лавозимида қолди. Янги раҳбар янги таркибни ўзи шакллантириш ваколатига эга. Шу боис, ҳали яна ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда.

----

Қайд этиш лозимки, йиғилиш давомида сўзга чиққан федерация вакиллари молиялаштиришда муаммолар бўлганлигини айтиб ўтишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг