UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

09 ноя 17:06
Янгиликлар

Дзюдо

МОҚда халқаро машғулот қатнашчилари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди ФОТОРЕПОРТАЖ

Маълумки, шу кунларда пойтахтимиз Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон дзюдо федерацияси ташаббуси билан ташкил этилган дзюдо бўйича беш давлат терма жамоалари иштирокидаги халқаро ўқув-машғулот йиғинига мезбонлик қилмоқда.

Ўзбекистон дзюдо федерацияси қошидаги Дзюдо марказида ўтказилаётган машғулотларда мамлакатимиз спортчилари билан бирга Грузия, Франция, Қирғизистон ва Миср терма жамоалари иштирок этаяпти. 

Таъкидлаш жоиз, Грузия, Қирғизистон ва Миср терма жамоалари Тошкентга кучли таркиблари билан келишган. Уларнинг аксарияти бугунги кунда Токио Олимпиадаси рейтингида йўлланмалар зонасида боришмоқда. -60 килограмм вазн тоифасида амалдаги жаҳон чемпиони Лухуми Чхвимиами, энг оғир (+100 кг) вазнда 2018 йилги жаҳон чемпиони Гурам Тушишвили, Варлам Липартелиани, -100 килограммда дунёнинг етакчи полвонларидан бири, жаҳон чемпионати совриндори мисрлик Рамадан Дарвеш каби номдор дзюдочилар татамида ўз маҳоратларини намойиш этишаяпти. 

Бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида халқаро машғулот қатнашчилари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Тадбирда МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов, МОҚ бош котиби, Ойбек Касимов, МОҚ вице-президенти, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов, мураббийлар, дзюдочилардан жаҳон чемпионатининг кумуш медали совриндори ҳамюртимиз Шарофиддин Лутфуллаев, Қирғизистон терма жамоаси аъзоси, ёшлар ўртасида Осиё чемпиони, Тошкентда ўтган Осиё Кубоги соҳиби Ерлан Шеров, жаҳон чемпионати совриндори, уч карра Африка чемпиони, Африка ўйинлари ғолиби, мисрлик Рамадан Дарвеш, Рио Олимпиадасининг кумуш медали совриндори, бир неча карра жаҳон ва Европа чемпиони, грузиялик Варлам Липартелиани ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

"Авваламбор, Тошкентдаги халқаро ўқув-машғулот йиғинида қатнашиш учун келганинглар учун раҳмат айтмоқчиман. Ҳурматли президентимиз Шавкат Миромоновичнинг ўзлари спортни жуда яхши кўрадилар. Мамлакатда соғлом турмуш тарзини янада қарор топтиришга бош-қош бўлаяптилар. Бу йўлда олиб борилаётган ислоҳотлар ўз самарасини бера бошлади. Сизлар гувоҳ бўлаётган бу шарт-шароитлар ўз-ўзидан эмас, албатта. Мен бу ерда ёш дзюдочиларни ҳам кўраяпман. Жаҳоннинг кўзга кўринган дзюдочиларининг ҳар бир гапини фаолиятинингизнинг шиори қилиб олинглар. Улар бу даражаларига осонликча эришмаганлар. Узоқ машаққатли йўлни босиб ўтганлар. Сизларга ҳам Лутфуллаев, Липартелиани, Тушишвили каби номдор дзюдочиларнинг йўлини берсин", - деди Р.Шоабдураҳмонов.

 

Шундан сўнг МОҚ бош котиби Ойбек Касимов ҳамда Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов ҳам сўзга чиқиб, халқаро ўқув-машғулот йиғини, пандемик вазиятнинг нафақат дзюдо, балки барча спорт турларига салбий таъсири ҳақида гапиришди.    

"Ассалому алайкум, ҳурматли меҳмонлар, дзюдочилар, мураббийлар, қадрли оммавий ахборот ходимлари! Аввало, бизнинг таклифимизга лаббай деб жавоб бериб, бугунги тадбирга келганингиз учун федерациямиз номидан раҳмат айтаман. Шунингдек, халқаро ўқув-машғулот йиғинида қатнашаётган иштирокчи давлат дзюдочиларига ҳам чақирувимизни қабул қилиб, юртимизга келганликларидан ҳам миннатдормиз. Бутун дунёда ҳукм сураётган пандемик вазиятга қарамай, биз Тошкентда халқаро ўқув машғулот йиғинини ташкил эта олдик. Бу борада бизга Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси яқиндан ёрдам берди. Ўзингиз ҳам гувоҳи бўлаяпсиз, машғулотлар кунига икки маҳалдан жуда яхши савияда ўтказилмоқда. Буни меҳмонларимиз ҳам эътироф этишаяпти. Албатта. буларнинг барчаси мамлакатимизда спортга ҳукумат даражасида эътибор қаратилаётганининг махсули. Фурсатдан фойдаланиб, Тошкент йиғини орқали Осиё, Европа ва Африка чемпионатларига тайёргарлик кўраётган барча дзюдочиларга бўлажак масъулиятли мусобақаларда омад тилайман. Яна бир бор Ўзбекистонга хуш келибсиз!", - деди А.Камилов.  

 

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мураббий ва дзюдочилар журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтаришди. 

- Терма жамоамизнинг Будапешт "Катта Дубулға" турниридаги иштирокини қандай баҳолайсиз?

Илиас Илиадис: Тўғри, Венгриядан медалсиз қайтдик. Лекин мен бунда дзюдочиларни айбламаган бўлардим. Узоқ вақт давом этган карантин ўз сўзини айтмай қолмади. Сир эмас, аксарият дзюдочиларимиз касалликни бошдан ўтказишди. Айримларда оғирроқ ҳам ўтди. Рестартдаги мусобақадан тегишли хулосаларни чиқариб олдик. Нималар устида кўпроқ ишлашимиз кераклигини яхши биламиз. 

А.Камилов: Илиадиснинг гапига қўшимча қилмоқчиман. Будапештда медаль қўлга киритилмаганини тўғри қабул қилдик. Бу ерда ҳеч кимни айблай олмайман. Спортчи учун саккиз ойдан ошиқ вақт мобайнида мусобақасиз ҳаёт жуда оғир. Амалиётнинг йўқлиги панд бериб қолди. Айнан шунинг учун ҳам биз ушбу халқаро ўқув-машғулот йиғинини ташкил этдик. Грузия, Қирғизистон ва Мисрнинг кучли дзюдочилари билан ўтказилаётган машғулотлар терма жамоамиз аъзолари учун жуда фойдали бўлмоқда. 



- Савол барча дзюдочиларга. Тошкентда ўтказилаётган машғулот қандай таассурот қолдирмоқда?

Ш.Лутфуллаев: Яна бир бор Тошкентга хуш келибсизлар! Барча иштирокчилар қатори мен ҳам халқаро ўқув-машғулот йиғинини ташкил этиб берган мутасаддиларимизга раҳмат айтаман. Бу ерда Олимпиада ва жаҳон чемпионати ғолиб ҳамда совриндорлари жам бўлган. Барча иштирокчилар учун фойдали йиғин ўтказилмоқда. Албатта, бунинг фойдаси бўлади деб ўйлайман.  

Е.Шеров: Йиғин учун раҳмат. Бу ерда дўстона муҳит ҳукмрон. Дзюдо бизни бирлаштирди. Ҳеч қандай муаммо йўқ. Ташкилий масалалар аъло даражада муҳайё этилган. Мен аввал ҳам Тошкентга кўп келганман. Бу ерда ўзимни бегонадек ҳис қилмайман. Терма жамоангиз бош мураббийи Илиас Илиадисни телевизорда кўрардик. Унга ҳавас қилиб, дзюдони танлаганмиз. Мана ўзини жонли кўриш насиб этди. Битта залда машғулот ўтказаяпмиз. Шахсан мен ўзим учун мотивация олдим. Дунёнинг кучли дзюдочилари билан спарринг-машғулотларда тажриба тўплаяпмиз.

Р.Дарвеш: Пандемия даврида бундай катта масштабдаги машғулотларни ташкил этиш жуда мушкул. Лекин сизлар бу ишни уддаладинглар. Бунинг учун жамоамиз номидан миннатдорлик билдираман. Тошкентга аввал ҳам келганман. Ҳар сафар бу ерга келиш имконияти юзага келганида, бу чорловни бажонидил қабул қиламан. Бугунги кунда дунёнинг энг кучли мураббийи Ўзбекистонда ишлаяпти. Бу дзюдочиларингизнинг бахти.

В.Липартелиани: Мусобақалар стартига оз қолган бир пайтда бекор бўлаётгани спортчилар учун яхши эмас. Биринчи галда вазн ушлаш билан боғлиқ муаммолар юзага келади. Масалан, бизда карантинда спорт заллари ёпиқ эди. Машғулот ўтказишнинг умуман иложи бўлмади. Асосан кўчада югурдик. Бу эса Будапештда ўз салбий натижасини ўтказмай қолмади. Тошкентдаги йиғиннинг ўтказилиши эса айни муддао бўлди. 


- Йил охиригача яна қандай мусобақалар ўтказилиши режалаштирилган?

И.Илиадис: Ҳозир аниқ бир нарса дея олмайман. Сабаби, ноябрь ойининг сўнгги ўн кунлигида Мўғулистонда ўтказилиши режалаштирилган Осиё чемпионати бир ойга кечиктирилиши мумкин экан. Январь ойида Қатарда мусобақа бор. Дунёда бўлаётган пандемик вазият режаларни ўзгартириб юбормоқда.

Шунингдек, меҳмонлар ёш дзюдочиларимизнинг саволларига ҳам атрофлича жавоб қайтаришди. Машҳурликка эришиш йўллари ҳақида ўзларининг ҳаётий мисоллари орқали гапириб беришди. Матбуот анжумани сўнггида Ўзбекистон дзюдо федерацияси томонидан меҳмон жамоа мураббийларига зарбоп тўн, спортчиларга эса эсдалик совғалари топширилди.  

Маълумот учун, халқаро машғулот Ўзбекистон ва Қирғизистон терма жамоаларига 26-29 ноябрь кунлари Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида ўтказилиши режалаштирилаётган Осиё чемпионатига тайёргарлик босқич вазифасини ўтаб бермоқда. Грузиялик дзюдочилар 19-21 ноябрь кунлари оралиғида Чехиянинг Прага шаҳри мезбонлик қиладиган Европа чемпионатига, Миср эса 25-26 декабрь кунлари Мадагаскарда ўтадиган Африка чемпионатига ҳозирлик кўраяпти. Демак, ҳар бир мамлакат терма жамоаларининг Тошкент йиғинидан аниқ режаси бор.

Эътиборингизга тадбирдан олинган суратларни ҳавола қиламиз:


 

 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг