UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 0 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0

16 май 18:41
Янгиликлар

Бошқалар

МОҚнинг янги раҳбари спорт федерациялари билан йиғилишда: "Олимпиада сабаб ёшлар ва ўсмирлар терма жамоасини ёддан чиқармаслик лозим"

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида раҳбарлик фаолиятини бошлаган Рустам Шоабдураҳмонов бугун биринчи иш кунида Олимпия ўйинлари оиласига кирган барча спорт федерация ва ассоциациялар мутасаддилари билан учрашув ташкил қилди.

Унда кўрилган асосий масала Токио Олимпиадасига олиб бориладиган тайёгарлик дастурини кўриб чиқиб, соҳадаги муаммоларни бартараф этишга қаратилди. 

Йиғилишда шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Касимов, МОҚ Бош котиби Жасур Матчанов, спорт федерациялари ва ассоциациялари мутасадди ва масъул ходимлари иштирок этишди.


Олдимизда Токио Олимпиадаси турибди. Вақт ҳам оз қолган. Бартараф этишимиз керак бўлган муаммолар етарли. Кеча ҳам айтганимдек, биз бу борада ҳамжиҳатликда ишлашимиз керак. Ҳозир бир неча ой қийналамиз. Аммо шу қийинчиликдан ўтиб олсак, кейин ишимиз анча енгил бўлади. Ҳали ҳар бир федерация вакиллари билан алоҳида яқиндан танишиб чиқаман. Бунгача қиличбозлик федерациясида фаолият олиб борганим боис, соҳадаги вазият менга аён. Энди қолган федерациялар билан ҳам шуғулланиб чиқамиз. Шунингдек, ҳаёлимизда фақат Токио Олимпиадаси бўлиб, ёшлар ва ўсмирлар терма жамоаларини ҳам ташлаб қўймаслигимиз керак. Ахир кейинги Олимпиаданинг негизини шулар ташкил этади. Улар ҳақида биз қайғурмасак, ҳеч ким ўйламайди”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов.

Дархақиқат, 2019-йил спортимиз учун ғоятда масъулиятли давр ҳисобланади. Зеро, Токио-2020 Олимпия ўйинлари учун аксарият лицензияларни атлетларимиз айнан жорий йилда қўлга киритишлари зарур. Бугунги учрашувда МОҚ президенти мутасаддиларга фурсатни қўлдан бой бермай тайёргарлик ишларини жадаллаштириш, ўқув-машғулот йиғинлари сифатини ошириш, мураббийлар малакасини ошириш бўйича топшириқ берди.

Йиғилишда Олимпия ўйинлари дастурига кирган бокс, гимнастика, оғир атлетика, дзюдо, сузиш, от спорти, каратэ, ўқ отиш, камондан отиш, таэквондо WT, замонавий бешкураш ва регби федерациялари мутасаддиларининг фикрлари бирма-бир эшитиб чиқилди ва муаммоларни бартараф этиш борасида тегишли кўрсатмалар берилди.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг