UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Абдель-Азиз Хабибнинг қарзлари ҳақида гапирган Конорга таҳдид қилди 0 18:44"Кичкина аҳмоқ". Конор Макгрегор Илия Топурияни танқид қилди 0 18:23Суперлига. 9-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум 0 18:02"Порье - енгил вазннинг "Чўқинтирган отаси" - собиқ спортчи 0 17:41Олимпия машъаласи Канн кинофестивалига етиб борди 0 17:20Бивол - Зинад жангига 10 кун қолди: турнир карди қандай кўринишда? 0 16:58Шомуродовнинг мураббийи Клаудио Раньери "Кальяри"ни тарк этади 0 16:37Хабиб Нурмагомедов БАА фуқароси бўлиб чиқди 0 16:16Конор Макгрегор йил охиригача бўлган режалари билан ўртоқлашди 0 15:55Амалдаги чемпион "Ролан Гаррос" учун либосини кўрсатди + ФОТО 0 15:34Гвардиола 5-марта йил мураббийи бўлди, у фақат Фергюсондан орқада 0 15:13Қўл тўпи усталаримиз Марказий Осиё очиқ чемпионати ғолиби + ФОТО 0 14:52The Ring pound-for-pound рейтингини янгилади 0 14:31Анваров - Грециядаги турнир ғолиби! 0 14:10Ўзбекистонда Евро-2024 қайси телеканалда намойиш этилиши маълум 0

02 ноя 14:49
Янгиликлар

Бокс/ММА

Москвада AIBA Конгресси бошланди, Ғофур Раҳимов ҳисобот берди

Хабар бериб ўтганимиздек. 2-3 ноябрь кунлари Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида Халқаро ҳаваскор бокс ассоциацияси (AIBA) нинг навбатдаги Конгресси ўз ишини бошлади.

Конгресснинг биринчи кунида ташкилотнинг бугунги кундаги вақтинчалик президенти вазифасини бажараётган ҳамюртимиз Ғофур Раҳимов сўзга чиқди ва амалга оширилган ишлар бўйича ҳисобот берди.

Ғофур Раҳимов ўз чиқишида турли масалалар ҳақида гапирди. Жумладан, ташкилотга раҳбар сифатида етиб келганида AIBA қарзлари 40 миллион доллардан ортиқ эди. У қисқа вақт ичида ушбу қарзлардан қутулганлигини, бугунги кунга келиб эса AIBA тўғри йўлга тушиб олгани ҳақида гапирди.

Шунингдек, Раҳимов аёллар боксини ривожлантириш ҳақида ҳам гапириб ўтди. Қолаверса, бугунги кунда хавф солиб турган энг катта муаммо - боксни Олимпия ўйинлари дастуридан чиқиб кетишига йўл қўймаслигини ҳам маълум қилди. Бокс дастлабки Олимпия ўйинларидан буён давом этиб келаётгани, бундан кейин ҳам Олимпия оиласида қолишини таъкидлаб ўтди.

Конгресс ўз ишини давом эттирмоқда. Президентлик сайловлари эртага ўтказилади.

Камолиддин Алимов, Москва.

Суратлар муаллифи: Маъруфжон Асқаров.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
02 ноя 22:01:12
JasurBeK
Ishqilib hammasi yaxshilikka bolsin
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг