UZ

Сўнгги янгиликлар

13:22Гроссмейстерларимиз сони яна биттага кўпайди, Ўзбекистонда улар энди 29 нафар! 0 13:01"Барселона" Фликни қачон бош мураббий сифатида эълон қилиши маълум 0 12:40Спортчилар ижтимоий тармоқларда 0 12:35Breaking: Оксана Чусовитина жароҳат олди. У Париж Олимпиадасида иштирок этмайди 0 12:19Усик Фьюри билан жангдан орттириб олган жароҳатларини кўрсатди + ФОТО 0 11:58Жаҳон чемпионатининг тўртинчи кунидан сўнг нечанчи ўриндамиз? 0 11:3766 ёшли Гасперини фаолиятидаги илк совринни қўлга киритди. У Европа лигаси тарихига ҳам кирди 0 11:16Жаҳон чемпионатининг кечаги кун қаҳрамонлари + ФОТО 0 10:55"Эгилган бошни қилич кесмас" - Ҳумоюн Тўхтамуродов Мuradov legion team'га қайтди 0 10:34Хоккей бўйича жаҳон чемпионатида 1/4 финал жуфликлари маълум бўлди 0 10:13Арсен Венгер офсайднинг бутунлай янгича қоидасини таклиф қилмоқда 0 09:52Маъруфжон Муродуллоев Кобеда Жаҳон чемпионати совриндори бўлди 0 09:31Шоҳасан Мирзаматов кейинги жангини қачон ва қайси турнирда ўтказиши маълум 0 09:10WBO рейтинги янгиланди: КАКА, Бектемир кўтарилди, Ҳасанбой пастлади 0 08:49“Байер”нинг 51 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияси якунига етди 0

03 ноя 18:41
Янгиликлар

Бокс/ММА

Москвада AIBA Конгресси якунланди, Ғофур Раҳимов ташкилот раҳбарлигига сайланди

Москва шаҳрида халқаро ҳаваскор бокс федерациясининг Конгресси якунланди.

ЯНГИЛАШ


Ғофур Раҳимовга 134 мамлакат федерацияларининг 86 таси овоз берди ва шу тариқа ҳамюртимиз сайловда ғолиб бўлди.


ҒАЛАБА! ҒОФУР РАҲИМОВ АИБА ПРЕЗИДЕНТИ!


Сайлов натижалари ҳисобланмоқда.


Президентлик учун номзодлар сайлов залидан чиқариб юборилди. Овоз бериш жараёни бошланди!


Шундан сўнг Серик Конакбаевга сўз берилди: "Бу ерда бўлиш мен учун катта шараф. Бугун ҳаётимдаги энг муҳим кун. Биз бу ерга боксни сақлаб қолиш учун йиғилдик. Шахсий манфаатлар устун бўлмаслиги лозим. Ягона мақсад йўлида ишламасак АИБА ва боксни йўқотиб қўямиз".


Ғофур Раҳимов сўзга чиқди: "Тўрт йил сизлар билан бирга ишлашга тайёрман. Буни албатта сизлар ҳал қиласизлар. Бокс келажаги сизнинг қўлингизда. Биргаликда ишлаб қарздорликларни ёпамиз. Бокс Токиодаги Олимпиадада албатта бўлади. Олимпиада ва бокс бир оиладир. Молиявий масалаларда кўп ишлашимиз лозим. Бу менинг қўлимдан келади".


Ижроқўм аъзолиги учун сайловлар бошланди. 


Конгресс ўз ишини давом эттиради. 


Конгрессда тушлик эълон қилинди.


Яна бир маротаба йўқлама ўтказилмоқда. Бу залдан хеч ким чиқиб кетмаганлигига ишонч ҳосил қилиш учун амалга оширилмоқда. 


Сайлов бўлиб ўтаётган зал жиддий равишда қўриқланмоқда. Хеч ким киритилмаяпти ва чиқарилмаяпти.


Сайлов олдидан овоз бериш тизими текширувдан ўтказилмоқда. 


Делегатлар тугма босиш орқали ўзлари лозим топган номзодга овоз берадилар. Овоз бериб бўлганлар ташқарига чиқиб кетмасликлари ҳақида огоҳлантирилдилар. Сайлов қоидалари тушунтириб берилмоқда. 


Сайловда 136 та мамлакат вакиллари овоз берадиган бўлдилар. 


Ҳозирча йўқлама ўтказилмоқда. 


Конгресснинг иккинчи куни бошланди. 


Кун тартибидан ўрин олган энг асосий масала ташкилотга янги раҳбар сайлашдир. Президентлик сайловида ҳамюртимиз Ғофур Раҳимов ҳам иштирок этмоқда. Унга бу борада Осиё бокс Конфедерацияси раҳбари, қозоғистонлик Серик Конакбаев рақиблик қилади. 


Москва шаҳрида AIBAнинг навбатдаги Конгресси давом этмоқда. Кеча бошланган йирик тадбир бугун ниҳоясига етади. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг