UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 1 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0

30 июл 16:29
Янгиликлар

От Спорти

Москвада Жаҳон кубоги ўтказилди

2021 йил 27 июнь куни «Maxima stables» спорт мажмуасида Жаҳон кубоги мусобақаси босқичи бўлиб ўтди.

Шоу сакраш бўйича Евроосиё лигасида Ўзбекистон терма жамоаси спортчилари ҳам иштирок этишди.

CSI-CH йўналиши бўйича мусобақа натижаларига кўра жойлар қуйидагича тақсимланди:
1-ўрин Бобуржон Валижонов (Ўзбекистон)
2-ўрин Екатерина Гладкова (Россия)

Шу куни «Maxima stables» от спорт мажмуасида Жаҳон кубоги мусобақаси босқичи бўлиб ўтди. Евроосиё лигаси, миллатлар кубогида тўрт жамоа иштирок этди: Ўзбекистон, Россия, Қирғизистон ва Арманистон.

Мусобақа натижасида жамоалар қуйидаги ўринларни эгаллашди:

1-ўрин: Россия
2-ўрин: Ўзбекистон
3-ўрин: Қирғизистон

Алоҳида такидлаб ўтиш лозимки, тўсиқлардан сакраш бўйича от спортининг Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ва ўзларининг жанговар шериклари, содиқ дўстлари — отлари билан биргаликда Россия давлатининг Москва шаҳрида «Maxima stables» ва «Otrada» от спорт клубларида бўлиб ўтган Халқаро мусобақаларда қатнашдилар.

Унда Ўзбекистон, Россия, Арманистон, Қирғизистон, Белоруссия, Қозоғистоннинг етакчи спортчилари қатнашди. Спортчиларимиз якка тартибда ҳам, жамоавий баҳсларда ҳам иштирок этишди ва нуфузли ўринларни эгаллаб, 9 та олтин, 11 та кумуш, 5 та бронза медалларини қўлга киритишди.

Ўзбекистон миллий терма жамоамиз билан фахрланамиз!

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг