UZ

Сўнгги янгиликлар

17:16Ғуломжон Абдуллаев Париж-2024 Олимпиадасига боради 0 16:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди 0 16:37Хорхе Масвидаль: "Мен ғалаба учун қайтаман" 0 16:16Сергей Фомин ҳал қилувчи учинчи сетда 1/5 ҳисобидан чиқиб кетди 0 15:55Дзюдо бўйича Осиё чемпонатига қуръа ташланди 0 15:34Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди 0 15:13Кроуфорд - Мадримов жанги борасида музокаралар бошлангани маълум қилинди 0 14:52Отабек Холматов жарроҳлик амалиётидан кейин илк бор фикр билдирди 0 14:31BMW Open. Хольгер Руне чемпионлик ҳимоясига киришди 0 14:10Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди 0 13:49"Мен уларга ёқмайман". Хабиб жамоадошлари билан суратни кўрсатди (ФОТО) 0 13:28Бектемир Мелиқўзиев: "Шанба - "Bully Time!" 0 13:07Академик эшкак эшиш. Лицензион турнирда финалларга йўл олдик 0 12:46"Манчестер Сити"нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум 0 12:25Отабек Холматов муваффақиятли операция қилинди + ФОТО 0

05 фев 17:10
Янгиликлар

Футбол

Моуриньо: "МЮ "Бавария" каби рақибларининг кучли футболчиларини харид қила олмайди"

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньонинг фикрича, "Бавария" Бундеслигада рақибларининг энг кучли футболчиларини харид қилишини, АПЛда такрорлаб бўлмайди.

"Инглиз футболида янги давр. Биз Германия эмасмиз. У ерда "Бавария" ёздаёқ чемпионга айланади. Улар Дортмунднинг "Боруссия"сидан яхши футболчиларни харид қилишади. Бир йил Роберт Левандовски, кейингисида Марио Гётце, янаги йил Матс Хуммельс. Шу йўл билан улар ёзда чемпионга айланишади.

Мен "Тоттенхэм"дан икки кучли футболчини харид қила оламан деб ўйлайсизми? Йўқ. "Арсенал" ёки "Челси"дан энг зўрларини сотиб ололмайман. Асосий рақибни бу йўл билан мағлуб этадиган пайтлар ўтиб кетди. Агар сиз улардан футболчи харид қилсангиз, ўша ўйинчи уларга керак эмас. Энди трансферлар билан рақибга зарар келтириб бўлмайди.

"Реал", "Бавария", "Барселона" ва ПСЖ ўзи истаганларни сотади. Ҳозир муваффақиятли трансфер амалга ошириш жуда қийин" - дейди Моуриньо.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг