UZ

Сўнгги янгиликлар

22:15Хабаровскдаги халқаро турнир: Барча боксчиларимизда ғалаба! 2 19:42Украина терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби аниқ 0 19:21Майк Тайсон: "Ҳеч қандай сценарий йўқ, шунчаки Жейк Полни нокаут қиламан" 0 19:00Том Аспиналл камарини ўз уйидаги турнирда ҳимоя қилади 0 18:39"Ян билан жангимиз ғолиби чемпионлик учун октагонга чиқиши керак" - Вера 0 18:18ЎФА тасдиқлади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Янги Зеландияга қарши ўйнайди 0 17:57"Мен у учун жуда йириклик қиламан" - Масвидаль Конор Макгрегор ҳақида 0 17:36Александр Усик 40 ёшгача жанг қилмоқчи 0 17:15Тарихда илк бор "Мастерс" 1/2 финалида икки чилилик ўйнайди 0 16:54Тонали – АПЛда мавсумнинг энг омадсиз трансфери 0 16:33Саудиядагилар Бивол-Бетербиев жангини қачон ўтказмоқчи? 0 16:12Кубаро Ҳакимова яна Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! 0 15:51Ибрагимович Усикка қарши жанг қиладиган Фьюрига маслаҳат берди 0 15:30Тьяго Алькантара Каталонияга қайтиши мумкин 0 15:09Расман! Пэдди Пимблетт ўз юртида UFC фахрийси билан жанг қилади + ПОСТЕР 0

08 май 12:58
Янгиликлар

Бокс/ММА

Муаммолар гирдобида қолган Жервонта Дэвис 26 май суд қилинади

Теглар :  Жервонта Дэвис
Америкалик 28 ёшли жаҳон чемпиони Жервонта Дэвис Балтимор суди томонидан уч ойлик уй қамоғига ҳамда уч йил шартли қамоқ жазосига, шунингдек, Балтиморда бахтсиз ходиса содир этгани ва воқеа жойини тарк этгани учун 200 соатлик жамоат ишларига ёрдамлашишга ҳукм қилинди.

Апрель ойида Райан Гарсияга қарши муваффақиятли жангдан сўнг Дэвис ўз мураббийи Кэлвин Форднинг Балтимордаги уйида уй қамоғида ўтирди ва Балтиморда жамоат хизматида бўлди.

Автофалокат 2020 йил 5 ноябрда Балтиморда содир бўлган. Полиция ҳисоботига кўра, Дэвис машина бошқараётганида қоидаларни бузган ва тўрт киши (улар орасида ҳомиладор аёл ҳам бўлган) кетаётган машина билан тўқнашган. Дэвис воқеа жойидан қочиб кетган, аммо тезда шахси аниқланган.

Кейинроқ боксчи уч нафар жабрланувчига етказилган зарарни қоплаш масаласини судгача ҳал қилди ва айбловчи томон билан келишувга эришди. Дэвисга жазо сифатида бир йил синов ва икки ойлик уй қамоғи белгиланди. Бироқ, тўртинчи жабрланувчи Жайр Смит ишни суд ҳайъатигача олиб борди.

Февраль ойида Дэвис суд ҳайъати олдида ўз айбини тан олди: фалокат жойини жароҳатланганлар билан тарк этиш; мулкка етказилган зарар ҳақида хабар бермаслик; транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган ҳайдовчининг автомашинасини бошқариши ва светофордан ўтганлиги учун. 

Боксчининг қонун билан боғлиқ муаммолари шу билан тугамади. 26 май куни у ва вояга етмаган қизининг онаси ўртасида декабрь ойида Флоридада содир бўлган воқеа бўйича навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг