UZ

Сўнгги янгиликлар

09:04Breaking: Хави "Барселона"да қолишга қарор қилди! 0 08:43Саиджамшид Жафаров барибир Қозоғистонда жанг қиладиган бўлди. Унинг янги рақиби тасдиқланди 0 08:22Расман. Тим Цзю ҳам Исроил Мадримов билан бир оқшомда жанг қилиши тасдиқланди 0 08:01Расман. Нурсултон Рўзибоевнинг UFC'даги навбатдаги рақиби, жанг санаси ва манзили эълон қилинди. Рақиб топ-15 вакили! 0 07:26"Эвертон"га ютқазган "Ливерпуль" чемпионлик имкониятини янада ёмонлаштириб олди 0 22:51Исроил Мадримов илк бор Теренс Кроуфорд билан юзма-юз келди (ФОТО) 0 22:43Исроил Мадримов: "Мен Спенс эмасман. Бу менинг дивизионим" 0 22:35РАСМАН: Исроил Мадримов бокс юлдузи Теренс Кроуфордга қарши жанг қилади 0 20:56Футзал. Ўзбекистон камбэк амалга ошириб, Вьетнамни мағлуб этди ва ярим финалга йўл олди 0 20:36Навбат Душанбе "Катта Дубулға" турнирига. Терма жамоамиз Тожикистонга қандай таркибда боради? 0 20:15"Ринг қироли": Англиялик энг ёш чемпионнинг аянчли тарихи (Мутолаа учун) 0 19:52Жокович Надаль ҳақида: "Афсона билан ҳали 1-2 та турнирда учрашишга умид қиламан" 0 19:31Жон Жонс катта танаффусдан сўнг яна машғулотларга қайтди 0 19:10АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди 0 18:48Гэтжи Холлоуэй билан жанг ҳақида: "Афсусда эмасман" 0

03 окт 12:30
Янгиликлар

Токио-2020

Муборак шаҳрида паралимпиячилар муносиб тақдирланишди ФОТО

Муборак туманида яна бир тантанали маросим бўлиб ўтди.


Биразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган ёзги паралимпиа ўйинларида спортнинг сузиш тури бўйича мутлоқ ғолиб бўлган спортчилар Фотима Амилова, Шохсанам Тошпўлатова ва Димитрий Хорлин Муборакдаги "Баҳром Вафоев" стадионида минглаб мухлислар қаршисида муносиб тақдирландилар.

Айтиб ўтиш жоизки, ушбу чемпионларимизни нуфузли мусобоқада қатнашишларини таъминлашда бош ҳомийлик қилган юртимиздаги йирик корхона, Муборак Газни Қайта Ишлаш Заводи (МГҚИЗ) бевосита кенг кўламдаги ишларни амалга оширди.

Юртимиз байроғини балндларга кўтариб, юксак марраларни забт этган ғолибларимиз, Фотима Амилова учта медаль (олтин, кумуш ва бронза) қўлга киритган бўлса, Шохсанам Тошпўлатова эса иккита бронза медалини ўзиники қилди. Яна бир спортчимиз Димитрий Хорлин эса кумуш медалга эга чиқди.

Бош ҳомий Муборак Газни Қайта Ишлаш Заводи (МГҚИЗ) ғолибларига «Кобалт» автомашиналарини топширди. Тантанали маросимни, Қашқадарё вилоят ҳокими Зафар Шаропович Рўзиев кириш сўзи билан очиб тадбир иштирокчилари ва ташкилотчиларига ўз миннатдорчилигини билдирди.

Маросимда маратабали меҳмонлар, Муборак Газни Қайта Ишлаш Заводи (МГҚИЗ) директори Элмурод Қурбонов, Муборак туман ҳокими Панжи Эгамбердиевич Аллақулов, Муборак Нефт Газ Конлар бошқармаси бошлиғи Шермат Журақулович Шамсиев, вилоят ИИБ бошлиғи Дилшод Турсунбаев, вилоят прокуратураси бошлиғи Салом Самадов Исматовичлар ва яна бир қанча мартабали меҳмонлар иштирок этдилар.

Шундан сўнг, тадбирга таклиф этилган хонандалар, Умирзоқ Қувватов ва Ўзбекистон эстрадаси юлдузи Севинч Мўминова тадбирга келганларга ўз чиқишлари билан манзур бўлдилар. Тадбирда иштирок этган туман «Камолот» ЙИҲ ва бир қанча мактаб, коллеж ўқувчилари иштирок этдилар. Шу куни марказий стадионнинг қайси бурчагига қараманг мустақил ҳур Ўзбекистонимизнинг байроғи ҳилпираб турарди. Бундай ажойиб тадбирларга назар солиб, юртимиз ҳақиқатдан жаннатмакон диёр эканини ҳис этасиз.

Қуйида этиборингизга байрам тантаналаридан фотолаваҳаларни тақдим этамиз


Рейтинг:    

Фикрлар

   
03 окт 19:22:26
Feyajolk
urrrraaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaa stadion bo'm-bo'sh!1!
   
03 окт 19:21:51
Feyajolk
endi chempionman deb navruz bayramigacha yuraverish ekanda ?!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг