UZ

Сўнгги янгиликлар

11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқанди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0 08:01Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди 0 21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 20:31"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз 0 20:10"Реваншни сабрсизлик билан кутаман" - Собиқ UFC чемпиони Фьюри-Усик жанги ҳақида гапирди 0

04 апр 12:59
Янгиликлар

Дзюдо, Таэквондо

Муҳаммадкарим ва Нигорани табриклаймиз!

Бугун таэквондо бўйича Осиё чемпиони Нигора Турсунқулова ҳамда дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Муҳаммадкарим Ҳуррамов ўз таваллуд айёмларини нишонламоқда.

Муҳаммадкарим Ҳуррамов - 1997 йилнинг 4 апрель куни Сурхондарё вилоятида таваллуд топган. Яъни, полвонлар юртидан! Дзюдо спорт турини танлаши тасодиф эмас. Воҳанинг аксарият ўғлонлари ё курашчи, ёки дзюдочи бўлишади.  Муҳаммадкаримда ҳам худди шундай ҳолат кузатилди. У олимпия ўйинлари оиласига мансуб дзюдони танлади.  

Бугун 24 ёшга тўлган дзюдочимиз ўтган йили Германиянинг Дюссельдорф шаҳрида ўтказилган "Катта Дубулға" туркумига кирувчи турнирда барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медаль соҳибига айланганди. 

Шунингдек, бугун таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Нигора Турсунқулованинг ҳам туғилган куни. 2018 йил Хошиминда ўтган Осиё чемпионатида олтин, 2018 йил Бутунжаҳон армия ўйинларида кумуш медални қўлга киритган, 2016 йилги Олимпиадада иштирок этган Нигора Турсунқулова 22 ёшга тўлди.

Фурсатдан фойдаланиб, ҳар икки спортчимизни бугунги таваллуд айём билан чин қалбдан муборакбод этамиз. Уларга сиҳат-саломатлик, узоқ умр, оила аъзолари бахтига ҳамиша соғ бўлиб юришларини тилаймиз. Спортчилик фаолиятларида эса Олимпиада медалини қўлга киритишларига тилакдошмиз ва бунга ишонамиз!

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг