UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Абдель-Азиз Хабибнинг қарзлари ҳақида гапирган Конорга таҳдид қилди 0 18:44"Кичкина аҳмоқ". Конор Макгрегор Илия Топурияни танқид қилди 0 18:23Суперлига. 9-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум 0 18:02"Порье - енгил вазннинг "Чўқинтирган отаси" - собиқ спортчи 0 17:41Олимпия машъаласи Канн кинофестивалига етиб борди 0 17:20Бивол - Зинад жангига 10 кун қолди: турнир карди қандай кўринишда? 0 16:58Шомуродовнинг мураббийи Клаудио Раньери "Кальяри"ни тарк этади 0 16:37Хабиб Нурмагомедов БАА фуқароси бўлиб чиқди 0 16:16Конор Макгрегор йил охиригача бўлган режалари билан ўртоқлашди 0 15:55Амалдаги чемпион "Ролан Гаррос" учун либосини кўрсатди + ФОТО 0 15:34Гвардиола 5-марта йил мураббийи бўлди, у фақат Фергюсондан орқада 0 15:13Қўл тўпи усталаримиз Марказий Осиё очиқ чемпионати ғолиби + ФОТО 0 14:52The Ring pound-for-pound рейтингини янгилади 0 14:31Анваров - Грециядаги турнир ғолиби! 0 14:10Ўзбекистонда Евро-2024 қайси телеканалда намойиш этилиши маълум 0

23 ноя 16:42
Янгиликлар

Дзюдо

Мураббий ва дзюдочиларга хайфсан эълон қилинди

Ўзбекистон дзюдо федерациясида Тартиб-интизом комиссиясининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилиш кун тартибида бир неча дзюдочилар ва мураббийлар томонидан тартиб-интизом қоидаларининг бузилганлик ҳолати кўриб чиқилди. Яъни, дзюдочиларимизнинг бир неча нафари оқибатини ўйламаган ҳолда тўй курашида иштирок этишган. Уларга мураббийлар ҳам ҳамроҳлик қилган. 

Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) бу каби ҳолатларни кескин қоралайди. Дзюдодан бошқа кураш турларидаги мусобақаларда иштирок этиш қатъиян маън этилади. Бу ҳолат IJF спорт ва ташкилий қоидаларининг 4.1-моддасига кўра жазога тортилади. Яъни, жаҳон рейтингида таснифланган спортчи халқаро дзюдо федерациясидан рухсат олинмагунга қадар дзюдодан бошқа ҳар қандай кураш спорт туридан халқаро ва бошқа мусобақаларда иштирок эта олмайди. 

Комиссия келгусида юқорида келтирилган ҳолатлар такрорланмаслиги, рухсат этилмаган тадбирларда қатнашилмаслигининг олдини олиш мақсадида бир неча дзюдочи ва тренерларга интизомий чоралар қўлланилишини маълум қилaди. Дзюдочи бошқа спорт туридаги мусобақаларда кутилмаган жароҳат орттириб олиши ва бунинг натижасида терма жамоани қийин аҳволда қолдириши мумкин. Ҳеч ким жароҳатлардан ҳимояланмаган.

Йиғилишда кўрилган масала федерациянинг вилоятлардаги бўлимларига ҳам жўнатилди. Ҳар бир ҳудудий бўлим ўз спортчи ва тренерлари билан ушбу масаланинг оқибатлари юзасидан тушунтириш ишларини олиб боради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг