UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Абдель-Азиз Хабибнинг қарзлари ҳақида гапирган Конорга таҳдид қилди 0 18:44"Кичкина аҳмоқ". Конор Макгрегор Илия Топурияни танқид қилди 0 18:23Суперлига. 9-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум 0 18:02"Порье - енгил вазннинг "Чўқинтирган отаси" - собиқ спортчи 0 17:41Олимпия машъаласи Канн кинофестивалига етиб борди 0 17:20Бивол - Зинад жангига 10 кун қолди: турнир карди қандай кўринишда? 0 16:58Шомуродовнинг мураббийи Клаудио Раньери "Кальяри"ни тарк этади 0 16:37Хабиб Нурмагомедов БАА фуқароси бўлиб чиқди 0 16:16Конор Макгрегор йил охиригача бўлган режалари билан ўртоқлашди 0 15:55Амалдаги чемпион "Ролан Гаррос" учун либосини кўрсатди + ФОТО 0 15:34Гвардиола 5-марта йил мураббийи бўлди, у фақат Фергюсондан орқада 0 15:13Қўл тўпи усталаримиз Марказий Осиё очиқ чемпионати ғолиби + ФОТО 0 14:52The Ring pound-for-pound рейтингини янгилади 0 14:31Анваров - Грециядаги турнир ғолиби! 0 14:10Ўзбекистонда Евро-2024 қайси телеканалда намойиш этилиши маълум 0

11 ноя 22:32
Янгиликлар

Бокс/ММА

Муроджон Аҳмадалиев навбатдаги рақиби ва жанг санасини эълон қилди + ПОСТЕР

Биринчи ярим енгил вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони, ўзбекистонлик Муроджон Аҳмадалиев мексикалик Кевин Гонсалес билан жанг қилади.

Жанг 2023 йилнинг 16 декабрь куни АҚШнинг Аризона штатида жойлашган "Desert Diamond" аренасида ташкил этиладиган бокс оқшоми доирасида ўтказилади. Бироз олдин Муроджоннинг ўзи Instagram саҳифаси орқали ушбу тўқнашувни эълон қилди:

"Ин Ша Аллоҳ, 16 декабрь куни ишга қайтамиз. Дуода бўлиб туринглар", - деб ёзган боксчимиз.

Қайд этиш жоиз, ҳамюртимиз иштирокидаги жанг WBA чемпионлик камари учун якуний элиминатор жанги бўлади. Яъни, жанг ғолиби WBA чемпионлик камари учун жанг қилиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Ҳозирда ушбу вазндаги WBA йўналиши чемпиони филиппинлик Марлон Тапалес ҳисобланади. У 26 декабрь куни япониялик Наоя Иноуэ билан жанг қилади.

Эслатиб ўтамиз, Муроджон Аҳмадалиев ўзига тегишли камарларни (WBA, IBF) айнан филиппинлик Марлон Тапалес билан жангда бой бериб қўйганди.  


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг