UZ

Сўнгги янгиликлар

13:09Мария Саккари Рим турнирида 1/8 финалга чиқди 0 12:48Ислам Махачев октагонга чиқадиган UFC 302 турнирининг яна бир жанги тасдиқланди 0 12:27Суперлига. Бугун 7-турдан ўрин олган яна 2 та учрашув бўлиб ўтади 0 12:0618+. Матеуш Ребецкининг кечаги жангдан кейинги ҳолатини кўрдингизми? + ФОТО 0 11:45WBC Девин Хейнининг навбатдаги жангига буйруқ берди 0 11:24Нодирбек Абдусатторов Superbet Poland Rapid & Blitz турниридан қанча гонорар ишлаб олди? Қолганларчи? 0 11:03"Бавария" Лондон клуби футболчисига деярли 70 млн евро тўлашга тайёр 0 10:42Internazionali BNL d'Italia. Соболенконинг WTA 1000 турнирларидаги 90-ғалабаси! 0 10:21Жангга 5 кун қолганда Фьюрининг жисмоний ҳолати қандай? (+ФОТО) 0 10:00Хоакин Бакли: "Менимча, рефери Нурсултоннинг ғалабасига пул тиккан эди" 0 09:39Симеоне испан футболида ноёб рекорд ўрнатди 0 09:18Магнус Карлсен - Superbet Poland Rapid & Blitz чемпиони! Нодирбек Абдусатторов қандай натижа қайд этди? 0 08:57Новак Жоковични Рим "Мастерс"да мағлуб этишди 0 08:36Шара Буллет Маҳмуд Мурадов тўқнаш келиши керак бўлган жангчига "вызов" ташлади 0 08:15"Байер"нинг мағлубиятсиз серияси 50 та учрашувга етди 0

04 янв 12:19
Янгиликлар

Велоспорт, Олимпия ўйинлари

Муроджон Холмуродовга уй совға қилинди

Таниқли ўзбек велоспортчиси Муроджон Холмуродов 1982 йили Хоразм вилоятининг Гурлан туманида туғилган.

Спортнинг ушбу турининг дастлабки сабоқларини тумандаги болалар-ўсмирлар спорт мактабида олган.У фаолияти мобайнида нафақат шоссе, шунингдек трек йўналишида жаҳон ва қитъа чемпионатларида, Осиё кубоги ва бошқа нуфузли халқаро мусобақаларнинг ғолиби ва совриндори бўлган. Велоспортчимиз 2012 йили Лондон шаҳрида уюштирилган ёзги Олимпиада ўйинларида ватанимиз шарафини ҳимоя этган.

Қувонарлиси, ўтган йили Халқаро Велосипедчилар Иттифоқи (УCИ) унга 2020 йили Япония давлатининг Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган ХХХИИ ёзги Олимпия ўйинлари дастуридан ўрин олган велоспортнинг шоссе йўналишида қатнашиши учун йўлланмани тақдим қилди.Албатта, унинг ўзбек спорти шаънини улуғлаш йўлидаги саъй-ҳаракатлари бесамар қолмаяпти. Муроджон Холмуродовга Хоразм вилояти ҳокимлиги томонидан Урганч туманининг Чандирқиёт қишлоғида, яъни Урганч шаҳри ҳудудига яқин жойда янги қуриб битказилган намунавий уй-жой туҳфа этди.

Бугун вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Ш.Мадаминов, Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси вилоят бўлими вакили, моҳир спортчининг ўзи ва унинг ота-онаси янги уйга қадам ранжида қилишди.

Ўз навбатида машҳур велоспортчи кўрсатилаётган бундай эътибор ва ғамхўрлик учун ҳукуматимизга миннатдорлик изҳор этиб, бунга жавобан, келгуси мусобақаларда, хусусан, жорий йилги Олимпиадада ҳам юқори кўрсаткичларга эришиб, давлатимиз байроғини кўкларга кўрсатишига умид билдирди.

Айни дамда, М. Холмуродов велоспортнинг трек йўналишида ҳам Олимпиада йўлланмасига сазовор бўлиш учун ҳаракат қилмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг