UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Эрик тен Хаг "МЮ"нинг ривожланишига нима тўсқинлик қилаётганини айтди 0 19:06Жервонта Дэвис Ломаченкога қарши жанг қилмоқчи 0 18:45Хоакин Бакли асосий мақсади Нурсултон Рўзибоевни нокаут қилиш бўлганини айтди 0 18:24Боб Арум Ломаченконинг навбатдаги жанги ҳақида гапирди 0 18:03"Лейпциг" ҳужумчиси "Милан"га ўтишга рози 0 17:42Элина Свитолинанинг Римдаги юриши давом этади 0 17:21Хоакин Бакли Нурсултон Рўзибоевни мағлуб этганидан кейин Конор Макгрегорни жангга чорлади 0 17:00Конор Макргегорнинг жамоадоши бўлган ҳамюртимиз Қозоғистонда жанг қилди 0 16:39"Реал" "Ливерпуль" етакчиларидан бирини сотиб олмоқчи 0 16:18Нурсултон Рўзибоев жанг қилган UFC турнирига қанча мухлис ташриф буюргани маълум бўлди 0 15:57Янгиланган IJF рейтингида ўзбекистонлик дзюдочиларнинг ўрни қандай? 0 15:36UFC жангчиси Париж-2024 Олимпия машъаласини кўтаради 0 15:26Париж-2024: Спорт курашларида неча нафар спортчи билан қатнашамиз? 0 15:15"Барселона" Рональд Араухога нарх белгилади 0 14:54Григор Димитров Рим "Мастерс" 1/8 финалига йўл олди 0

25 авг 18:18
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари

Мустақиллигимизнинг энг яхши спортчиларини аниқлашда 110 мингдан ортиқ мухлис иштирок этди

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Мустақиллигимизнинг 29 йиллиги арафасида катта танлов ўтказди.

Унда сўнгги ўн йилликлар учун 15 нафар спортчимиз саралаб олинди ва энг яхши 3 спортчи овоз бериш йўли орқали аниқланди. 10-24 август кунлари ўтган мазкур танловда 110 мингдан ортиқ мухлислар иштирок этди. Унга кўра, 1991-2000 йилларда Миржалол Қосимов, 2001-2010 йилларда Абдулло Тангриев, 2011-2020 йилларда Оксана Чусовитина номзоди ғалаба қозонди. 

Келинг, буларнинг барчаси қандай ўтганини таҳлил қиламиз:

Дастлаб, 10-14 август кунлари 1991-2000 йиллар учун энг яхши спортчи аниқлаб олинди. Унда Миржалол Қосимов номзоди ғолиб деб топилди:

Иштирокчилар сони: 7822

1-ўрин: Миржалол Қосимов (футбол) – 2644 овоз (34%)

2-ўрин: Муҳаммадқодир Абдуллаев (бокс) – 2601 овоз (33%)

3-ўрин: Артур Григорян (бокс) – 1005 овоз (13%)

4-ўрин: Лина Черязова (фристайл) – 948 овоз (12%)

5-ўрин: Армен Багдасаров (дзюдо) – 624 овоз (8%)


15-19 август кунлари 2001-2010 йиллар учун энг яхши спортчи номи маълум бўлди. Мазкур танловда Абдулло Тангриев номзоди ғалаба қозонди:


Иштирокчилар сони: 3646

1. Абдулло Тангриев (дзюдо) – 1636 овоз (45%)

2. Артур Таймазов (эркин кураш) – 1456 овоз (40%)

3. Вадим Меньков (каноэда эшкак эшиш) – 211 овоз (6%)

4. Сервер Жепаров (футбол) – 195 овоз (5%)

5. Екатерина Хилько (трамполин) – 148 овоз (4%)

20-24 август кунлари 2011-2020 йиллар учун ўтказилган танловда Оксана Чусовитина номзоди биринчи ўринни қўлга киритди. Ушбу жараёнда 99.9 минг мухлис қатнашди.


Иштирокчилар сони: 99.9 минг

1. Оксана Чусовитина (спорт гимнастикаси) – 35639 овоз (36%)

2. Муроджон Аҳмадалиев (бокс) – 29176 овоз (29%)

3. Руслан Нурудинов (оғир атлетика) –15842 овоз (16%)

4. Ришод Собиров (дзюдо) – 11494 овоз (11%)

5. Шаҳобиддин Зоиров (бокс) – 7760 овоз (8%)

Шу тариқа, мазкур танловда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчилар Миржалол Қосимов, Абдулло Тангриев ва Оксана Чусовитина ғолиб бўлишди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг