UZ

Сўнгги янгиликлар

18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0 16:21Светлана Осипова ва Диёрбек Тўхлибоев ҳам Осиё чемпионати шоҳсупасига кўтарилди 0 16:00Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Дзюдочиларимиз учун қуръа қандай келди? 0 15:39Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди 0 15:24Баҳодир Жалолов Россиядаги турнир финалида Лазизбек Мулложонов билан жанг қилди! 0 15:18Анвар Анваров Кипрда кумуш медаль соҳибига айланди 0 14:57Стол тенниси. Қизларимиздан ҳеч ким Париж-2024 Олимпиадасига бормайди, йигитларда имконият бор 0 14:36Жасурбек Жайсунов - Осиё чемпиони! 0 14:15"Барселона" Хавини истеъфога чиқарса қанча товон пули тўлайди? 0 13:54UFC Fight Night 241 турнири жангчилари тарозига чиқишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 13:33Рим WTA 1000 турнирининг жуфтлик баҳсларида финалчилар аниқланди 0

19 ноя 16:36
Янгиликлар

Футбол

Мутолаа учун: "Барселона" йилни 5 млн евро эвазига АҚШдаги ўртоқлик ўйинлари билан ёпади (мутолаа учун)

Теглар :  Барселона
Каталонияликларни океан орти - сеҳрли ўлка кутмоқда

Барселона ➡️ Даллас, "Альмерия" ➡️ Мексиканинг "Америка"си.

Бу "Барса"нинг 2023 йилдаги сўнгги ўйинлари маршрути (20-21 декабрь).

Ҳа, "Барселона" ҳақиқатдан ҳам қитъа ва вақт минтақасини ўзгартирган ҳолда икки кунда икки бор ўйнайди.

Нима учун?


"Барса"нинг гонорари – 5 млн евро. Топ-ўйинда Акапулькодаги бўрондан жабр кўрганлар учун пул йиғилади

Бундай узун ва логистик жиҳатдан қийин сафарнинг асосий сабаби пул. The Athletic манбалари "Барселона"нинг гонорарини 5 миллион еврога баҳолади.

Муҳим жиҳат: "Барселона" расмий сайтида ўйиндан тушган даромад октябрда Акапулько Мексика курортида камида 48 кишининг ҳаётига зомин бўлган "Отис" бўронидан жабр чекканларга йўналтирилишини хабар қилди.

"Америка" билан ўйин Далласда 90 000 мухлисни ўз бағрига сиғдира оладиган "Коттон Боул" стадионида бўлиб ўтади. "Барселона" 2022 йилнинг ёзида бу ерда "Ювентус" (2:2) билан ўйнаганди. Ўшанда 58 000 мухлис ўйинни кузатган.



Мехиконинг "Америка" жамоаси анча кучли рақиб. Бу жорий мавсумда ҳам мунтазам чемпионатида ғолиб бўлган ва плей-оффда фаворит сифатида кўрилаётган Мексика лигасининг энг совриндор жамоаси. Тажрибали мухлислар эса акаси Жио каби айнан "Барселона"да танилган Жонатан дос Сантосни кўришдан мамнун бўлишади.


"Барса" ростдан ҳам Ла Лига ўйинидан сўнг Далласга учадими?

Ҳудди шундай. Каталонияликлар сайтда ўзларининг режаларини ёзишган.

Барселона ва Даллас ўртасидаги тахминий масофа 8340 километр. Парвоз тахминан 12 соат, икки шаҳарлар ўртасидаги вақт бўйича фарқ эса етти соат.

Хави жамоасини мана нималар кутмоқда.

"Барселона" 20 декабрнинг 19:00ида "Альмерия"га қарши Ла Лига 18-тур ўйинини бошлайди. Ўйинчилар финал ҳуштагидан сўнг бирдан Америкага йўл олишади. Далласдаги ўйин маҳаллий вақт билан 21 декабрнинг 20:00ига белгиланган. Европада эса 22 декабрь ва эрталаб соат 3 бўлади (Тошкентда эрталабги 7).

Клуб футболчлиар ўз оилаларига қайтишга ва Рождествони нишонлашга улгуришларини хоҳлайди. "Барселона"нинг 2024 йилдаги илк ўйини 3 январь куни "Лас-Пальмас"га қарши.


Шимолий Америкадаги ўйинлар – "Барселона"нинг узоқ йиллик орзуси. Ҳатто у ерда чемпионат доирасида "Жирона"га қарши ўйнашни ҳам хоҳлашганди

"Барселона" бундай ўйинларни ҳар йили ўтказишни хоҳлайди. Америка бозори жуда муҳим: Spotify глобал бреди билан ҳомийлик, таниқли мусиқачилар билан қўшма акциялар ва бошқа фаоллик – буларнинг барчаси аудиторияни жалб этишга яхшигина ёрдам беради.

Энг кутилмагани 2019 йилнинг январида Майамида "Жирона"га қарши Ла Лига ўйини эди.



Бунга энг кўп қизиқиш билдирган ва Ла Лига раҳбарияти билан ташкилотга ёрдам беришга уринган Хавьер Тебас эди. "Ўйиннинг ташкил этилиш эҳтимоли 83 фоиз", – деб айтганди Тебас ўшанда. Лига ҳаттоки таъсирга эга Miami Herald газетасининг бош саҳифасида #BringUsTheGame (Бизга ўйинни олиб келинг) шиори билан реклама қўйганди.

Аммо, Испания футбол федерацияси ФИФА билан ҳамкорликда расмий ўйинларни Испаниядан ташқарида ўтказишга таъқиқ қўйганди.

"Биз бу ўйинни ўтказишга тайёр эди, барча фойдадан хабаримиз бор эди, аммо келишув йўқ экан бундай лойиҳа амалга ошиши мумкин эмас" – деб тушунтирганди "Барса".


Бу "Барса"нинг лигадаги паузадан фойдаланган илк қиши эмас. Шунингдек, Америкада ўйнамаслик мумкин

"Барселона" чемпионатдаги байрам таътилини олдин ҳам даромадини ошириш учун ишлатган. Бундай ўртоқлик ўйинларини АҚШда ўтказиш шарт эмас, клубга бошқа бозорлар ҳам қизиқ – Осиё ва Жанубий Америка.

● "Барса" 2021 йилнинг 14 декабрида "Бока Хуниорс" билан ўйин учун Саудия Арабистонига учиб кетди. Аргентиналиклар пенальтилар сериясида ғалаба қозонишди, каталонияликлар эса 3,5 млн евро ишлаб олишди.

● "Барселона" 2016 йилнинг 16 декабрида ҳам Саудия Арабистонида ўйнаган, аммо бу сафар маҳаллий "Ал Аҳли" (5:3)га қарши.



800 млн евродан ошиқ қарзга эга клуб ўзига жалб қиладиган тижорий имкониятларни беэътибор қолдирмайди.


Sports.ru'дан Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг