UZ

Сўнгги янгиликлар

10:17Ислам Махачев Белал Муҳаммад билан бирга машғулот ўтказяпти + ФОТО 0 09:56Фьюри — Усик жанги рефериси маълум 0 09:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси "Ривожланиш кубоги" чемпиони! 0 09:14Жаҳон чемпионатида муваффақиятли қатнашган пара каноэчиларимиз тантанали кутиб олинди 0 08:53Рим "Мастерс". Амалдаги чемпион иродали ғалабага эришди 0 08:32Байдарка ва каноэчиларимиз Туябўғизда тайёргарликни давом эттиришмоқда 0 08:11Ўзбекистон ОТЖ Тошкентда яна бир Олимпиада йўлланмаси соҳибига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади 0 07:50Нурсултон Рўзибоевнинг жанги хорижий телеканал томонидан эътироф этилди 0 07:29Фьюри ва Усикнинг жангдан қанча пул ишлаб олишлари маълум бўлди 0 07:08Самбо. Осиё-Океания чемпионатининг илк кунида медаллар шодаси 0 19:27Эрик тен Хаг "МЮ"нинг ривожланишига нима тўсқинлик қилаётганини айтди 0 19:06Жервонта Дэвис Ломаченкога қарши жанг қилмоқчи 0 18:45Хоакин Бакли асосий мақсади Нурсултон Рўзибоевни нокаут қилиш бўлганини айтди 0 18:24Боб Арум Ломаченконинг навбатдаги жанги ҳақида гапирди 0 18:03"Лейпциг" ҳужумчиси "Милан"га ўтишга рози 0

19 авг 12:43
Янгиликлар

Спорт курашлари

Музаффар Абдураҳмонов: «Камтарона меҳнатимиз давлат мукофоти, пул, автомобиль, уй билан тақдирланди»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Токио-2020 Олимпия ўйинларида муваффақиятли иштирок этган спортчи, мураббий, шифокор ва мутасадди раҳбарларни юксак давлат мукофотлари билан тақдирлаган эди.

Мукофот олганлар орасида эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Токио-2020 Олимпия ўйинларининг бронза медали совриндори Бекзод Абдураҳмоновнинг мураббийи Музаффар Абдураҳмонов ҳам бор. У Президент Фармонига кўра «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвони мукофотига лойиқ кўрилди. 

«Аввало, Президентимиз Шавкат Миромоновичга биз спортчи ва мураббийларга кўрсатаётган эътиборлари учун барча спорт курашчилар оиласи номидан раҳмат айтмоқчиман. Биз учун кутилганидан ҳам аъло даражада ғамҳўрлик кўрсатилди. Камтарона меҳнатимиз давлат мукофоти, пул, автомобиль, уй билан тақдирланди. Бу спортчи ва мураббийларни янада руҳлантиради, янги ғалабалар сари ундайди. Очиғи, Бекзод билан Токио гиламларида олтин медални қўлга киритишни ният қилгандик. Энди бу спорт, унда шундай кутилмаган натижалар бўлиб туради. Айниқса, Олимпия ўйинлари бошқа мусобақалардан шуниси билан ҳам фарқланади. Насиб қилса, Париж-2024 Олимпиадасида олий орзуимизни рўёбга чиқарамиз. Бунинг учун астойдил ҳаракат қиламиз. Машғулотларни аллақачон бошлаб юборганмиз. Олдинда икки ойдан сўнг ўтказиладиган жаҳон чемпионати, келаси йили Хитойда ўтажак Осиё ўйинлари бор. Бу мусобақаларда ҳам фақат чемпионлик учун курашамиз», - дейди Музаффар Абдураҳмонов.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг