UZ

Сўнгги янгиликлар

22:15Хабаровскдаги халқаро турнир: Барча боксчиларимизда ғалаба! 2 19:42Украина терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби аниқ 0 19:21Майк Тайсон: "Ҳеч қандай сценарий йўқ, шунчаки Жейк Полни нокаут қиламан" 0 19:00Том Аспиналл камарини ўз уйидаги турнирда ҳимоя қилади 0 18:39"Ян билан жангимиз ғолиби чемпионлик учун октагонга чиқиши керак" - Вера 0 18:18ЎФА тасдиқлади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Янги Зеландияга қарши ўйнайди 0 17:57"Мен у учун жуда йириклик қиламан" - Масвидаль Конор Макгрегор ҳақида 0 17:36Александр Усик 40 ёшгача жанг қилмоқчи 0 17:15Тарихда илк бор "Мастерс" 1/2 финалида икки чилилик ўйнайди 0 16:54Тонали – АПЛда мавсумнинг энг омадсиз трансфери 0 16:33Саудиядагилар Бивол-Бетербиев жангини қачон ўтказмоқчи? 0 16:12Кубаро Ҳакимова яна Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! 0 15:51Ибрагимович Усикка қарши жанг қиладиган Фьюрига маслаҳат берди 0 15:30Тьяго Алькантара Каталонияга қайтиши мумкин 0 15:09Расман! Пэдди Пимблетт ўз юртида UFC фахрийси билан жанг қилади + ПОСТЕР 0

14 сен 09:28
Янгиликлар

Дзюдо, Каратэ

Музаффар спортчиларимиз тантанали равишда кутиб олинди ФОТОРЕПОРТАЖ

Саккиз кун давомида Россия Федерациясининг Қозон шаҳри Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ўйинларига мезбонлик қилди.

Илк бор ташкил этилган Ҳамдўстлик ўйинларида тўққиз давлатдан бир ярим мингдан зиёд спортчилар медаллар учун баҳс олиб боришди. Ушбу мусобақада ўзбекистонлик спортчилар 23 та олтин, 32 та кумуш, 36 та бронза, жами 91 та медаль қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида Россиядан сўнг иккинчи ўринни эгаллашди. 

Кеча оқшом МДҲ ўйинларида муваффақиятли тарзда қатнашган спортчиларимиз юртимизга қайтиб келишди. Музаффар спортчиларимиз Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарлари Беҳзод Мусаев, Азиз Абдуҳакимов (Туризм ва спорт вазири), Ўзбекистон халқ артисти Теша Мўминов иштирок этди. Ўзбекистон ҳукумати ушбу мусобақада совриндор бўлган спортчиларни пул мукофотини билан тақдирлади.

Унга кўра спортчиларимиз қуйидагича тақдирланишди:

Олтин медаль - 25 миллион сўм

Кумуш медаль - 15 миллион сўм

Бронза медаль - 10 миллион сўм

Мураббийлар - 12 500 000 сўм

Эслатиб ўтамиз, МДҲ ўйинларида дзюдо бўйича терма жамоамиз яккалик баҳсларида 4 та олтин, 2 та кумуш, 6 та бронза, жами 12 та медаль билан умумжамоа ҳисобида мезбонлардан сўнг иккинчи ўринни эгаллашди. Жамоавий баҳсларда дзюдочиларимизга тенг келувчи рақиб топилмади. Россия (5:2) ва Озарбайжон (5:3) терма жамоаларини мағлуб этган полвонларимиз МДҲ ўйинлари чемпиони бўлишди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг