03 апр 08:47
Янгиликлар
Футбол
МЮ учта ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти. Бу мавсумдаги энг ёмон кўрсаткич
"Манчестер Юнайтед" АПЛнинг охирги учта ўйинида фақат 1 очко жамғарди.
Эрик тен Хаг шогирдлари 29-турда "Ньюкасл"га 0:2 ҳисобида мағлуб бўлишди. Ундан олдин эса "Саутгемптон" билан нурсиз дуранг қайд этилганди. Аввалроқ, "Ливерпул"га 0:7 ҳисобида имконият бой берилганди.
Манчестерликлар 2022 йилнинг апрель ойидан бери биринчи марта учта ўйинда ғалаба қозона олишмади. МЮ кейинги учрашувни 5 апрель куни "Брентфорд"га қарши ўтказади.
Ҳавола :
Фикрлар