01 ноя 13:35
Янгиликлар
Бокс/ММА, Футбол
Мюррей навбатдаги жангини 12 ноябрь куни ўтказади, рақиб маълум
Британиялик 34 ёшли боксчи Мартин Мюррей (33-4-1, 16КО) ўзининг навбатдаги жангини 12 ноябрь куни Монакода ўтказишини маълум қилди.
Унинг рақиби россиялик 30 ёшли Дмитрий Чудинов (19-1-2, 12КО) бўлади. Бу маълумотни ҳар икки боксчининг вакиллари ҳам тасдиқлашди.
Аслида Мюррей икки вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони германиялик 36 ёшли Артур Абрахам (45-5, 30КО) билан жанг ўтказиши керак эди. Лекин Абрахамнинг машғулот чоғида орттириб олган жароҳати бунга йўл қўймаганди.
Ҳавола :
Манба : allboxing.ru
Фикрлар