UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 1 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0

25 фев 17:10
Янгиликлар

Теннис

Надаль ва Медведев Акапулько турнири ярим финалида тўқнаш келади

Акапулько турнири ўзининг қизғин палласига кирди.

Бугун турнирнинг ярим финалчилари номи маълум бўлди. 

Жаҳоннинг бешинчи ракеткаси испаниялик Рафаэль Надаль Акапулькодаги турнирнинг чорак финалида АТР рейтингида 39-ўринни эгаллаб турган америкалик Томми Полни 6/0, 7/6 ҳисобида мағлуб этди ва ярим финалга йўл олди. Учрашув 2 соату 3 дақиқа давом этди. Бу спортчиларнинг биринчи расмий учрашуви эди.

Надалнинг ярим финалдаги рақиби Медведев ва Нисиоко ўртасидаги учрашувда аниқланди. Жаҳоннинг иккинчи ракеткаси, россиялик Даниил Медведев турнирнинг чорак финалида АТР рейтингининг 103-поғонасидан жой олган япониялик Ёшихито Нисиокони 6/2, 6/3 ҳисобида мағлубиятга учратиб, ярим финалга чиқди. Учрашув 1 соату 10 дақиқа давом этди. Ўзаро учрашувларда ҳисоб россиялик теннисчи фойдасига 2:0 кўринишига келди.

Эртага Рафаэль Надаль ва Даниил Медведев турнирнинг ярим финал учрашуви доирасида ўзаро баҳс олиб боради. Бу мавсум бошидан буён уларнинг иккинчи учрашуви бўлади. Теннисчилар бундан аввал Australian Open 2022 финалида тўқнаш келган ва унда Надаль чемпионликни қўлга киритган эди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг