UZ

Сўнгги янгиликлар

10:32Нурсултон Рўзибоевнинг америкалик мураббийи мухлисларга мурожаат қилди 0 10:11Тимур Кападзе Олимпия ўйинларидаги шароитлар билан танишиш учун Парижга борди 0 09:50Жаҳон чемпионатига йўл оладиган терма жамоамиз таркиби маълум + ПОСТЕР 0 09:29Расман. UFC Парижда турнир ўтказади + ПОСТЕР 0 09:08Григор Димитров Рим "Мастерс"даги иштирокини якунлади 0 08:47"Реал" "Алавес"ни сочиб ташлади, Гюлер яна гол урди 0 08:26WBC Фьюри-Усик жанги учун махсус камарни тақдим этди + ФОТО 0 08:05UFC юлдузига Нурсултон Рўзибоев билан жанг қилиш таклифи берилгани маълум бўлди. Жавоб қандай бўлган? 0 07:44Рим "Мастерс". Табило Жоковичдан кейин Хачановни ҳам мусобақадан чиқариб юборди 0 07:23"Манчестер Сити" "Тоттенхэм" майдонида ғалаба қозониб, сўнгги тур олдидан пешқадамга айланди 0 07:02Осиё-Океания чемпионатининг иккинчи куни ҳам вакилларимиз учун муваффақиятли ўтди 0 19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0

27 янв 13:13
Янгиликлар

Енгил атлетика

Надия Дусанова реванш олди

Республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб интернати манежида енгил атлетика бўйича Ўзбекистон Очиқ кубоги, шунингдек, 2000-2001 йилларда туғилган спортчилар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилди.

Баҳсларда нафақат ўзбекистонлик, балки Тожикистондан ташриф буюрган спортчилар ҳам иштирок этишди. Эркаклар ўртасида 60 метрга тўсиқлар оша югуриш баҳсларида Эргаш Нормуродов 8.10 сония натижа билан ғалаба қозонди ва Спорт устаси меъёрини бажарди.

Баландликка сакраш бўйича аёллар ўртасида ғолиблик учун кураш Надия Дусанова ва Сафина Садуллаева ўртасида кечди. Ёдингизда бўлса, бир ҳафта олдин Усть-Каменогорск шаҳрида Олимпиада чемпиони Ольга Рипакова соврини учун ўтказилган турнирда Садуллаева 192 см натижа билан олтин медалга сазовор бўлганди. Бу сафар эса Надия ўзига хос реванш олди ва мусобақа ғолиби бўлди. Спортчилар 184 см баландликни забт этишди.

Аёллар ўртасида 400 метрга югуриш баҳсларида Тожикистон рекордчиси Кристина Пронженко 57.39 сония натижа билан ғолиб бўлди. 200 метрга югуриш беллашувларида эса Комила Мирсолиева ўзининг шахсий рекордини янгилади (25.92 сония) ва ғалаба қозонди.

Эркаклар ўртасида узунликка сакраш бўйича Жавоҳир Нориев (7.15 м) ғолиб бўлди. Учхатлаб сакрашда эса Ислам Сибагатуллин (15.36 м) га тенг келадиган рақиб топилмади.

Бешкураш йўналишида илк маротаба иштирок этган Анна Шиманис 3208 очко билан биринчи ўринни қўлга киритди.

Аёллар ўртасида 60 метрга тўсиқлар оша югуриш баҳсларида 8.65 сония натижа кўрсатган Валентина Кибальникова барча рақибларини ортда қолдирди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг