UZ

Сўнгги янгиликлар

16:24Нигина Абдураимова Словения турнирида 1/2 финалга чиқди 0 16:03Нурсултон Рўзибоев Дюмадан кейин Маҳмуд Мурадов учун реванш олмоқчи 0 15:42Антуан Гризманн қайтди 0 15:21Конор Макгрегор овқатланиш рационини кўрсатди + ФОТО 0 15:00Сен-Пьер: "Хабибни мағлуб эта олган бўлардим" 0 14:39"Буюк ипак йўли" турнирининг энг яхши боксчиси аниқланди 0 14:18«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи 0 13:57Нурсултон Шавкат Раҳмонов ва Хамзат Чимаев билан жанг қиладими? Рўзибоевнинг ўзи жавоб берди 0 13:36Катя Александрова Miami Open финалига чиқа олмади 0 13:15"Шон битта зарба билан Мерабни таслим этади" - мураббий 0 12:53Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди 0 12:31Цзю Спенс билан жанг қилиш учун камаридан воз кечишга тайёр 0 12:10Зверев 6 йилдан сўнг яна Майами "Мастерс" 1/2 финалида кортга чиқади 0 11:47Волков Павлович билан жанг анонси ҳақида: "Ака-укаларни уриштирмоқчи" 0 11:25Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди 0

08 янв 07:35
Янгиликлар

Бошқалар

Наманган аҳолисининг қанчаси спорт билан мунтазам шуғулланмоқда?

Наманган вилоятида 2016 йил якунлари бўйича, спорт соҳасида қўлга киритилган ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликларни сарҳисоб қилинди.

Вилоят ҳокимлиги катта залида бўлиб ўтган йиғилишда вилоятда фаолият кўрсатаётган 40 та спорт федерация ва ассоциациялари, ташкилот ҳамда корхоналарнинг раҳбарлари иштирок этдилар.

Таькидлаш керакки, 2016 йилда вилоят спортчилари томонидан ҳалқаро ва юртимиз бўйлаб ўтказилган нуфузли мусобақаларда 294 та олтин, 370 та кумуш ва 431 та бронза медаллари қўлга киритилди.

Қувонарлиси, Бразилияда бўлиб ўтган ёзги олимпия ўйинларида Муроджон Аҳмадалиев бронза медалини қўлга киритди ва ҳудди шу давлатда ўтказилган Паралимпия ўйинларида Нозимахон Қаюмова найза улоқтириш бўйича рекорд ўрнатиб, олтин медалга эгалик қилди.


Йиғилишда федерация раҳбарларининг ҳисоботи тингланиб, айрим спорт турлари бўйича юзага келган масалалар ечимига урғу қаратилди.

Қизғин мулоҳазалар асосидаги йиғилишда вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Хилола Юсупова соғлом жамиятни шакиллантиришда ёш авлодни спортга кенг жалб этиш, айниқса, аёллар спортига янада кўпроқ эътибор қаратиш лозимлигини айтиб ўтди. 

Маьлумот ўрнида айтиш керакки, бугунги кунда вилоятда 8509 та спорт объектларида 203 минг 235 нафар наманганликлар спортнинг 54 тури бўйича  амалий машғулот олиб боришмоқда.

Йиғилишда олдинда турган нуфузли беллашувларга тайёргарлик кўриш масаласи ҳам муҳокамалар марказида бўлди. Ўртага ташланган барча масалалар, таклиф ва фикрлар асосида тегишли қарор қабул қилинди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг