UZ

Сўнгги янгиликлар

08:30Франция терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби маълум 0 08:12Свёнтек Рим турнири бош соврини учун кортга чиқади, бу унинг 25-финали! 0 08:09Ўзбекистонлик собиқ UFC жангчиси Ислам Махачев билан машғулот ўтказди + ФОТО 0 07:48Олимпиада совриндорлари Париж-2024 йўлланмаси учун Самарқандда кураш олиб боради. Триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан матбуот анжумани ташкил этилди 0 07:27Осиё чемпионатининг иккинчи куни тўрт нафар таэквондочимиз даянга чиқади 0 07:06"Барселона" Ферминнинг дубли эвазига "Альмерия" майдонида ғалабага эришди 0 06:45Бугун Баҳодир Жалолов ва 10 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0

09 июн 11:07
Янгиликлар

Теннис

Наманган “Фьючерс”. Сабина Шарипова бош мукофот соҳибаси!

Наманган шаҳридаги “Дўстлик” кортларида ўтказилаётган теннис бўйича “Фьючерс” туркумига кирувчи турнир ўз якунига етиб боряпти.

Ҳозиргина соврин жамғармаси 25 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи ушбу мусобақанинг хотин-қиз теннисчилари ўртасидаги яккалик баҳсларида чемпион номи маълум бўлди. 

Қувонарлиси, ҳал қилувчи финал учрашувида ҳамюртимиз Сабина Шарипова ғалаба қозониб, бош мукофот соҳибасига айланди. Турнирда биринчи рақам остида таснифланган Шарипованинг рақибаси Ирина Шиманович бўлди. 

Уч дақиқаси кам 1 соат давом этган финал беллашувида Шарипова Шимановични 6:1, 6:1 ҳисобида мағлуб этиб, Наманган “Фьючерс” чемпионига айланди. Сабина ўтган ҳафта Андижондаги турнирда ҳам бош мукофотни қўлга киритганди. 

Таққослаш учун, Сабина Шарипова дунё рейтингида 169, 20 ёшли Ирина Шиманович эса 518-ўринни эгаллаб турибди. Кеча Сабина ярим финалда яна бир юртдошимиз Нигина Абдураимовани уч сет натижасига кўра таслим эта олганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг