UZ

Сўнгги янгиликлар

13:33Рим WTA 1000 турнирининг жуфтлик баҳсларида финалчилар аниқланди 0 13:12Астанада давом этаётган “Элорда кубоги”да финал жанглари бошланди 0 12:51"Бавария"ни бошқариш учун ягона номзод қолди 0 12:30Ислам Махачев Конор Макгрегор билан жангга тайёрлигини айтди 0 12:09Шандонг спорт университети билан ҳам ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди 0 11:48Стол тенниси. Париж-2024 Олимпиадаси учун ўтказилаётган лицензион турнирнинг илк кунги натижалари + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 11:27Юрген Клопп "Ливерпуль"даги фаолиятини сарҳисоб қилди 0 11:06Усик ўзи учун рекорд вазн кўрсатди 0 10:45Ислам Махачев: "Хабиб жангларни соғиняпти" 0 10:24Осиё чемпионати. Уч таэквондочимиз 1/2 финалга йўл олди 0 10:03Суперлига. Бугун 8-турга старт берилади 0 09:42Ўн олти нафар боксчимиз Хабаровск турнири финалида рингга чиқади 0 09:21Чилилик теннисчи Рим "Мастерс" турнири финалида ўйнайди 0 08:57Боксчиларимиз Венгрияда тенгсиз бўлишди! 0 08:34"Ал Насср" "Ал Ҳилол"га қарши ўйиннинг 90+10-дақиқасидаги пенальти сабаб ғалабани қўлдан чиқарди 0

29 дек 17:25
Янгиликлар

Тадбирлар

Наманган вилояти ҳокими чемпион спортчиларни муносиб тақдирлади

Наманган шаҳридаги “Шодиёна” тантаналар мажмуасида Наманган вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан 2019 йил якунларига бағишланган Янги йил шоу-карнавали ташкил этилди.

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Тадбирда Наманган вилояти ҳокими Х.Бозоров маданият, спорт ва журналистика соҳаларида улкан ютуқларга эришиб келаётган наманганлик ёшларни муносиб тақдирлади. Жумладан, Хайрулло Бегматович вилоятнинг моҳир спортчилари ҳамда Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларига лицензияни қўлга киритган атлетлар ва йўлланмаларга даъвогарлар билан учрашди.

Мамлакатни ҳеч бир соҳа спортчалик дунёга тезда машҳур қила олмайди. Эътироф этиш жоиз, наманганлик спортчилар жорий йил давомида турли спорт турлари бўйича Ўзбекистон спорт делегациясининг халқаро ареналардаги салмоқли ғалабаларига муносиб ҳисса қўшишди. Хусусан, вилоят спортчилари 2019 йилда республика ва халқаро миқёсдаги мусобақаларда 1 009 та олтин, 951 та кумуш, 1 512 та бронза, жами 3 472 та медалга сазовор бўлишди. Таққослаш учун, 2018 йилга нисбатан халқаро миқёсдаги мусобақаларда қўлга киритилган медаллар 168 тага, республика миқёсидаги мусобақаларда эса 572 тага ортди.

Жорий йилда Наманган вилоятидан 20 нафар жаҳон чемпиони, 22 нафар Осиё чемпиони етишиб чиқдики, бу ҳудудда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш борасидаги эзгу саъй-ҳаракатлар ўз мевасини бераётганидан далолатдир.

Наманганлик спортчиларнинг 2020 йилда Япония пойтахти Токио шаҳри мезбонлик қиладиган навбатдаги ёзги Олимпия ўйинларида муваффақиятли иштирокини таъминлаш масаласига вилоят ҳокимлиги томонидан устувор вазифа сифатида эътибор қаратилмоқда. Бунинг самараси ўлароқ Наманган вилояти спортчиларидан Рустам Ассакалов (юнон-рум кураши), Нилуфар Зокирова, Дилноза Раҳматова (иккаласи ҳам байдарка ва каноэда эшкак эшиш) ҳамда Нозимахон Қаюмовалар (пара енгил атлетика) Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари ва Паралимпия ўйинларига 5 та йўлланмани қўлга киритишди.

Тадбирда Наманган вилоятида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, республика ва халқаро миқёсдаги мусобақаларда эришган салмоқли ютуқлари орқали вилоят нуфузи ва обрў-эътиборини оширишга қўшган муносиб ҳиссаси учун 50 дан зиёд спортчи ва тренерларга вилоят ҳокимининг ташаккурномаси ҳамда қимматбаҳо совғалари топширилди.

Жумладан, юнон-рум кураши бўйича жаҳон чемпионати совриндори, Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланмани нақд қилган Рустам Ассакаловга “Malibu” русумли автомобиль, унинг тренерига “Jentra” автомобили, карате WKF бўйича Осиё чемпиони, Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмаси даъвогари Баҳринисо Бобоевага “Spark” автомобили совға қилинди. Байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионати совриндорлари Нилуфар Зокирова ҳамда Дилноза Раҳматовага эса Наманган шаҳридан уй сертификатлари тақдим этилди.

Ўз навбатида наманганлик спортчилар кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик учун вилоят ҳокимлигига миннатдорлик билдирган ҳолда янги йилда янада ёрқин ғалабаларга эришиб, нафақат вилоят, балки республикамиз аҳолисини хушнуд этиш учун астойдил ҳаракат қилишларини билдирди.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
29 дек 19:53:06
Odiljon Turdiboyev
Жумладан, Хайрулло Бегматович вилоятнинг моҳир спортчилари ҳамда Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларига лицензияни қўлга киритган атлетлар ва йўлланмаларга даъвогарлар билан учрашди.???
To'g'rilab qo'yinglar.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг