UZ

Сўнгги янгиликлар

18:03"Лейпциг" ҳужумчиси "Милан"га ўтишга рози 0 17:42Элина Свитолинанинг Римдаги юриши давом этади 0 17:21Хоакин Бакли Нурсултон Рўзибоевни мағлуб этганидан кейин Конор Макгрегорни жангга чорлади 0 17:00Конор Макргегорнинг жамоадоши бўлган ҳамюртимиз Қозоғистонда жанг қилди 0 16:39"Реал" "Ливерпуль" етакчиларидан бирини сотиб олмоқчи 0 16:18Нурсултон Рўзибоев жанг қилган UFC турнирига қанча мухлис ташриф буюргани маълум бўлди 0 15:57Янгиланган IJF рейтингида ўзбекистонлик дзюдочиларнинг ўрни қандай? 0 15:36UFC жангчиси Париж-2024 Олимпия машъаласини кўтаради 0 15:26Париж-2024: Спорт курашларида неча нафар спортчи билан қатнашамиз? 0 15:15"Барселона" Рональд Араухога нарх белгилади 0 14:54Григор Димитров Рим "Мастерс" 1/8 финалига йўл олди 0 14:33Хоакин Бакли Нурсултон Рўзибоевнинг ҳаракатларини баҳолади 0 14:12Ўзбекистон Astana Barysy Grand Slam`да 84 давлат орасида нечанчи ўринни эгаллади? 0 13:51"Реал" раҳбарларининг Мбаппега қанча бонус тўлаши маълум 0 13:30UFC'да яна бир ўзбекистонлик пайдо бўладими? ММА жангчимиз Дана Уайт билан кўришди + ВИДЕО 0

10 янв 09:29
Янгиликлар

Тадбирлар

Наманган вилояти ҳокими Янгиқўрғон туманига 100 млн сўмлик спорт жиҳозлари учун сертификат тақдим этди

Шу кунларда Наманган вилояти Янгиқўрғон туманининг машҳур Нанай қишлоғида ёшлар фестивали бўлиб ўтмоқда.

Фестиваль доирасида оммавий спорт тадбирлари ҳам ташкил этилди.

Тадбир аввалида вилоят ҳокими янгиқўрғонлик волейболчи қизларни алоҳида эътироф этди ва улар эришаётган ютуқлар замирида маҳаллий мураббий Илҳомжон Турдиевнинг ҳиссаси катта эканлигини алоҳида таъкидлади.

—Чекка қишлоқларда спорт мана шундай фидойи инсонлар туфайли ривожланмоқда. Уларни эъзозлашимиз ва меҳнатини қадрлашимиз, бу каби мураббийлар сафини кенгайтириш ҳаракатида бўлишимиз керак, — деди вилоят ҳокими.

Шундан сўнг спортнинг оғир атлетика, волейбол, мини-футбол, стол тенниси, бокс каби турлари бўйича кўргазмали чиқишлар намойиш қилинди. Туманда ташкил этилган мусобақаларда ғолибликни қўлга киритган спортчиларга ташаккурномалар ва эсдалик совғалари топширилди.

Шу куннинг энг кульминацион воқеаси сифатида Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззақов Янгиқўрғон туманида жисмоний тарбия ва спорт тизимининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун 100 миллион сўмлик спорт жиҳозлари учун сертификатни топширди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг