UZ

Сўнгги янгиликлар

18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0 16:21Светлана Осипова ва Диёрбек Тўхлибоев ҳам Осиё чемпионати шоҳсупасига кўтарилди 0 16:00Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Дзюдочиларимиз учун қуръа қандай келди? 0 15:39Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди 0 15:24Баҳодир Жалолов Россиядаги турнир финалида Лазизбек Мулложонов билан жанг қилди! 0 15:18Анвар Анваров Кипрда кумуш медаль соҳибига айланди 0 14:57Стол тенниси. Қизларимиздан ҳеч ким Париж-2024 Олимпиадасига бормайди, йигитларда имконият бор 0 14:36Жасурбек Жайсунов - икки карра Осиё чемпиони! 0 14:15"Барселона" Хавини истеъфога чиқарса қанча товон пули тўлайди? 0

30 апр 11:26
Янгиликлар

Дзюдо

Наманганда енгил конструкцияли дзюдо зали бунёд этилади ФОТОРЕПОРТАЖ

Теглар :  ДзюдоНаманган
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш бўйича видеоселектор йиғилишларининг бирида Давлатимиз раҳбари жойларда енгил конструкцияли, яъни сэндвич-панелли спорт иншоотларини қуриш бўйича кўрсатма берган эди.

Икки йил аввал айнан шу мақсадда Ўзбекистон дзюдо федерацияси томонидан қисқа фурсат ичида федерация ҳудудида терма жамоалар шуғулланиши учун  енгил конструкцияли машғулот зали бунёд этилган эди. Федерация раҳбарияти олдида турган эндиги вазифа - сэндвич-панелли спорт иншоотларини вилоятларда бунёд этишдан иборат. 

Шу муносабат билан Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари, мамлакат дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов Наманганга ташрифи чоғида шаҳардаги 52-умумтаълим мактаби ҳудудида қурилиши бошланиш арафасида турган таълим масканига борди. Унга вилоят туризм ва спорт бошқармаси мутасаддилари, федерация раиси ўринбосарлари Зафар Мамажонов, Зафар Қаҳрамонов, ишчи гуруҳ вакиллари ҳамроҳлик қилишди. Ушбу янги дзюдо зали Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда бунёд этилади ва Мустақиллик байрами арафасида фойдаланишга топширилиши режалаштирилмоқда.   

Маълумот учун, ҳозирда Самарқандда 7, Тошкентда 102, Қўқон шаҳрида эса 20-умумтаълим мактабларида енгил конструкцияли дзюдо залларинининг қурилиши бошланган.    

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг