UZ

Сўнгги янгиликлар

20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0 16:21Светлана Осипова ва Диёрбек Тўхлибоев ҳам Осиё чемпионати шоҳсупасига кўтарилди 0 16:00Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Дзюдочиларимиз учун қуръа қандай келди? 0 15:39Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди 0 15:24Баҳодир Жалолов Россиядаги турнир финалида Лазизбек Мулложонов билан жанг қилди! 0

27 янв 12:08
Янгиликлар

Спорт курашлари

Наманганда эркин кураш бўйича халқаро турнир ўтказилди

Наманган Олимпия захиралари коллежида эркин кураш бўйича вилоят очиқ биринчилиги бўлиб ўтди.

Мамлакатимизда аҳоли, айниқса ёшларни спортга фаол жалб қилиш, иқтидорли спортчиларни қўллаб-қувватлаш, чекка ҳудудларда яшовчи ёшларнинг ҳам спорт билан шуғулланиши учун имконият яратиш масалалари давлатимиз ва ҳукуматимизнинг доимий эътиборида десак муболаға бўлмайди.

Жумладан, Наманган вилоятида ҳам ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун кенг имкониятлар яратилмоқда. Бунинг натижасида кўплаб жаҳон ва Осиё чемпионлари етишиб чиқмоқда.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, спорт курашлари ассоциацияси вилоят бўлими ҳамда Наманган Олимпия захиралари коллежи ҳамкорлигида Наманган Олимпия захиралари коллежида эркин кураш бўйича вилоят очиқ биринчилиги бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада қўшни қирғизистонлик спортчилар билан биргаликда республикамизнинг 9 та вилояти ҳамда мезбон жамоа наманганликлар ғолиблик йўлида баҳс олиб боришди.

Мазкур турнирда 2003-2005 ва 2006-2008 йилларда туғилган ўсмирлар ҳамда ундан кичик ёшдаги 750 нафардан зиёд спортчилар 18 та вазнда гиламга чиқишди. Қизғин ва муросасиз кечган баҳслар якунига кўра ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг