UZ

Сўнгги янгиликлар

14:44Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими? 0 14:16Петр Ян қачон Вера билан жангга тайёр бўлишини айтди 0 13:38Энди Маррей "Ролан Гаррос" учун рўйхатдан ўтди 0 13:13Ислам Махачев UFC 302 турнири постерига муносабат билдирди 0 12:45ЦСКА устози Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди? 0 12:14Илия Топурия пул ишлаш бўйича Роналду даражасига чиқиб олмоқчи 0 11:40Даниил Медведев Мадриддаги учрашувни охиригача етказа олмади 0 11:17Алекс Волкановски қачон қайтиши мумкинлигини айтди 0 10:41ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган 0 10:20Канело Де Ла Хойя ҳақида: "Агар у ёнимга келганида зарба бериб қолган бўлардим" 0 09:59Свёнтек - Mutua Madrid Open иккинчи финалчиси! 0 09:38UFC 302 турнирининг расмий постери тақдим этилди 0 09:17Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди 0 08:56Арина Соболенко Mutua Madrid Open бош соврини учун кортга чиқади 0 08:35Канело неча раунд ичида Мунгияни нокаут қилмоқчи эканлигини айтди 0

05 сен 10:23
Янгиликлар

Каратэ

Наманганда NUR-HAS каратэ маркази томонидан семинар ўтказилди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Наманган вилоятида шинкиокушинкай каратэ бўйича навбатдаги семинар бўлиб ўтди.

NUR-HAS каратэ маркази ташаббуси билан ташкил этилган ушбу семинарда мураббийлар Мутал Назаров ва Шамсиддин Эшонов ушбу яккакураш тури билан шуғулланаётган ёшларга назарий ва амалий машғулотларни ўтаб беришди. Эшонов тўрт йил мобайнида Россия Федерациясида таҳсил олиб қайтди. Шундан сўнг тажрибали мураббий Ҳасан Назаров қўл остида билимларини янада бойитди. Ҳозирда Наманган вилояти терма жамоаси бош мураббийи сифатида фаолиятини давом эттирмоқда. 

Ушбу семинардан кўзланган мақсад 14-15 октябрь кунлари Япония пойтахти Токио шаҳрида ўтказиладиган 13-жахон чемпионати ҳамда 23-24 сентябрь кунлари Тошкент шаҳри мезбонлик қиладиган "Мустақиллик кубоги"га вилоят терма жамоаси аъзолари ҳамда номзодларини тайёрлаш, уларнинг маҳорат даражасини оширишдан иборат.

"Киокушинкай каратэ билан Россия давлатида тўрт йил шуғулланиб, таҳсил олдим. Ўзбекистонга қайтиб, "NUR-HAS" каратэ маркази асосчиси, устоз сенсей Ҳасан Назаров қўлларида малака оширдим. Ҳозирда Наманган вилояти бош мураббийи сифатида фаолиятимни давом эттиряпман. Бугунгача йигирмадан зиёд Ўзбекистон чемпионлари тайёрладим. Наманган вилоятининг Косонсой шаҳрида юздан ортиқ шогирдларимга шинкиокушинкай каратэни ўргатиб келяпман", - дейди Шамсиддин Эшонов.

Бу каби семинарларни Республикамизнинг бошқа вилоятлари ва шаҳарларида ҳам ўтказиш режалаштирилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг